Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Келгуси йилдан бошлаб болаларга витаминлар, паразитларга қарши дорилар, йод препаратлари, 35 ёшгача бўлган аёлларга фолий кислотаси ва феррум бепул берилади. Президент ушбу амалиёт бекор қилингани боис даволаниш учун 10 марта кўпроқ маблағ сарфлашга тўғри келаётганини қайд этди.
Умумий амалиёт шифокори ҳақиқий оилавий шифокорга айлантирилади, — дея қайд этди президент. Уларга ёрдам бериш учун тиббиёт бригадалари ташкил этилади ва ўзларига бириктирилган оилалар кесимида манзилли иш олиб боради.
«Бундан буён соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ва бош вазирдан бошқа бирорта раҳбар вазир ва унинг ўринбосарларини йиғилишларга чақиришии тақиқлаб қўйилди.
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масаласи бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказади. Асосий эътибор коронавирусга қарши курашишга эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ қайта ишга туширишга қаратилади.
Президент Ўзгидромет тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳа ходимлари ойлиги оширилиб, устама тўлаш тизими жорий этилиши таъкидланди. Аввалроқ Ўзгидромет тизимга эътибор йўқлигидан шикоят қилган эди.
Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Корея Республикаси Ўзбекистонга рақамли ва «яшил» технологияларни келтиришда асосий ҳамкорлардан бири экани таъкидланди.
Президентнинг яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид қарори билан қурилиш соҳасида ишчиларни шартнома тузмасдан ёллашга рухсат этилмоқда. Бундан ташқари, риэлторларнинг айланма солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача туширилади. Овқатланиш шохобчаларининг пластик картадан тушган даромади эса умумий даромадга киритилмайди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.
Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдим этган Нукус марказий қисмининг истиқболли лойиҳаси билан танишди. Кўчаларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш, кўллар ва боғлар яратиш, турар жой бинолари, IT-парклар ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев видеоселекторда электр энергетикаси соҳаси трансформацияси орқали таннарх камайтирилиши лозимлигини таъкидлади. Соҳа трансформациясини эса таннархга таъсир қилмаган ҳолда, ҳаражатларни камайтириш эвазига амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.
Сардоба ҳамда Мирзаобод туманлари тажрибаси асосида беш қаватли уйлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Хонадонлар жойлашуви ва хоналар ички майдонини мақбуллаштириш, қурилиш материалларини лойиҳага мос ўлчамда ишлаб чиқиш ҳамда ҳовли ва йўлакларга сенсорли электр чироқлари ўрнатилиши ҳисобига уйларнинг нархи 30 фоизгача арзонлашиши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев орқада қолаётган корхоналар фаолиятини танқид қилди ва яратилган имкониятлардан фойдаланмаётган тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарлари ишдан бўшатилиши ва судга тортилиши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «Коррупция билан олдинги тизим кўпларга маъқул. Бўлмайди бошқа». Президент, шунингдек, давлат корхоналари билан Ўзбекистон ўз мақсадларига эриша олмайди, деб ҳисоблайди.
«Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир». Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини бу йил биринчи марта нишонланаётган Ўзбек тили байрами билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев маҳаллий кенгашлардан бюджет пулларининг сарфланиши, коррупция, тендерларнинг ўтказилишига беэътибор бўлмасликни сўради. Президент бюджетни шакллантириш учун маҳаллий кенгаш ваколатларини «халқ пулларини бошқариш нуқтаи назаридан» кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Эрон, Украина, Италия, Исроил, Покистон ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Президент экспорт бўйича ташаббус ва таклифлар етишмаётгани учун вилоятлар ва тармоқлар раҳбарларини танқид қилди. «Уч ой вақт қолди йил якунигача. Экспорт керак. Қандай йўл билан бўлса ҳам маҳсулотларни жўнатишимиз керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан зарар кўрган ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» маҳалласида бўлиб, «Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз», — деди.
Ўзбекистонда 1995 йилгача қабул қилинган ва ҳозирда эскирган 5000 дан ортиқ стандартлар бекор қилинади. Президент маҳсулот хавфсизлиги бўйича техник регламентни Европа ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига ммослаштириш тўғрисида кўрсатмалар берди.
Сариағашда Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг