Шахмат Олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнаб, мусобақа тугашига бир тур қолганда турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторов Гукеш Доммаражудан ўйин охирида ғалабани тортиб олиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этишга муваффақ бўлди.
2026 йилги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. «Миссия бажарилди, жаноб президент», — деб ёзди Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев.
Ўзбекистон шахмат Олимпиадасининг тўққизинчи турида аввал мағлубиятга учрамаган Арманистондан устун келиб, мусобақа якунланишига икки тур қолганда турнир жадвалида пешқадамга айланди. Миллий терма жамоа мағлубиятсиз ягона жамоа бўлиб қолмоқда.
Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонликлар Германия терма жамоасини мағлуб этишди. Миллий терма жамоа турнир якунланишига уч тур қолганда 3-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги ўйинда ўзбекистонликлар мусобақа пешқадами — Арманистон билан куч синашади. Аёллар терма жамоаси Шимолий Македонияни мағлуб этди.
Шахмат олимпиадасининг еттинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ҳали турнирда мағлуб бўлмаган бешта давлатдан бири бўлиб турибди. Аёллар терма жамоаси эса Сербияга имкониятни бой берди.
Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.
Шахмат олимпиадасининг 5-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек Абдусатторов беш учрашувда бешта ғалаба билан мусобақанинг энг самарали ўйинчиларидан бири бўлиб турибди. Аёллар жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди.
Ҳиндистонда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг тўртинчи турида Ўзбекистон жамоаси мусобақа фаворити — жаҳон рейтингида топ-10ликдаги шахматчилардан иборат АҚШ жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик қизлар эса ҳозиргача уч ғалаба ва бир мағлубият қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг