Ижтимоий тармоқларда Украинада жанг қилгани айтилаётган икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалгач, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «батафсил ва ишончли маълумот» олиш учун мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди, қолаверса, эхтиёткор бўлишга чақирди. Аввалроқ Пермдаги ўзбеклар ташкилоти раҳбари Жаҳонгир Жалолов шундай даъват билан чиққан эди.
Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.
Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги элчихонаси 22 апрелдан ўз иш фаолиятини тўлиқ тиклагани маълум қилинди. Элчихона вақтинча Львов шаҳрида фаолият кўрсатаётган эди.
Украина элчихонаси 1 март куни Ўзбекистон ТИВга мамлакатда Россия телеканаллари эфирини тақиқлашни сўраб нота юборди. Хатда қайд этилишича, Россия ОАВлари олиб бораётган «ахборот уруши ҳарбий кампаниянинг ажралмас қисми» ва «жаҳон ҳамжамиятини дезинформациялашга қаратилган». Элчи Николай Дорошенко «Озодлик» радиосига берган интервьюсида шунингдек, 28 тонналик гуманитар ёрдамни юборгани учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.
Халқаро муносабатлар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди. Ҳукумат қарори билан амалиёт муддати, саралаб олиш босқичлари ва тартиби белгилаб берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг