Тармоқларда «заправка»лар учун кунлик газ лимити киритилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Энергетика вазирлиги шартномаларда «соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик» ҳажм белгиланиши мумкинлиги кўрсатилганини билдирди. Истеъмолчилар қўшимча газ сўраб мурожаат қилиши мумкин, дейди вазирлик.
Тармоқларда метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги, очиқларида узун навбатлар юзага келаётгани ва газ нархи кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги республика бўйича «заправка»ларга табиий газ талабга асосан етказиб берилаётгани ва унинг нархи ошмаганини маълум қилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.
Данғара туманида оҳак цехи 1 млрд 54 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Фуқаро 18 та ностандарт газ ёндиргичларини ер ости газ қувурига улаб олган.
Президент иссиқхоначилар аномал совуқдан энг кўп зарар кўрганлар қаторида бўлганини айтиб, Энергетика вазирлиги ҳамда ҳокимликларга уч томонлама шартнома асосида уларни газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш топшириғини берди. Айрим иссиқхоналарга имтиёзли кредит ва субсидиялар ҳам ажратилади.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексидаги «оғир вазият» туфайли деярли барча ҳудудларда куннинг маълум вақтларида электр энергиясини узишга тўғри келмоқда, деяб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Чекловлар таъмирлаш ишлари, йирик аварияларнинг олдини олиш ва бошқа омиллар билан изоҳланди.
Бахрам Мансуров «Ўзатом» агентлиги директори, Илхом Ниматуллаев эса «Ўзнефтгазинспекция» раҳбари этиб тайинланди.
26 июль куни электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатилди — 250,7 млн кВт/соат. Энергетика вазирлиги иссиқ ҳавода электр тармоқларининг узатиш қуввати 25 фоизга пасайганини билдириб, вазиятни тўғри тушунишни сўради ва электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» билан газ келишуви тафсилотларини эълон қилди. Ҳужжат икки йилга тузилган, етказиб бериш ҳажми кунига 9 миллион куб метрни, йиллик ҳажм деярли 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади. Аввалроқ «Коммерсант» ҳажм бундан икки баравар кўпроқ бўлиши ҳақида ёзганди.
Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг айтишича, 2024 йилги куз-қиш мавсумида мамлакат инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ҳамда нархи бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда.
Ўзбекистонда фуқаролар 1 сентябрдан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолатларни фото ва видеотасвирга олиб, Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юбориши мумкин. Агар қоидабузарлик тасдиқланса, бу ҳақда хабар берганларга пул мукофоти берилади.
Энергетика вазирлиги «Марказий Осиё — Хитой» газ қувурининг Ўзбекистондаги участкасида газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарни рад этди. Аввалроқ ОАВ Туркманистон газида олтингугурт борлиги сабабли қувурлар тешилгани ва газ сизиб чиққанини ёзган эди.
2023 йил сентябригача Ўзбекистонда энергетикани ривожлантириш бўйича янги дастур тақдим этилади. Унда газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш ҳамда ижтимоий истеъмол нормаларини жорий этиш назарда тутилади, дея маълум қилди энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев.
Энергетика вазирлиги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов натижаси бекор қилинганини билдирди. Қарийб 2 трлн сўмлик танловнинг барча — 6 та лотида иккита компания ғолиб чиққан. Танлов нотўғри ташкил этилгани учун энергетика вазири ички текширув эълон қилди.
Энергетика вазирлиги UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисидаги хабарни рад этди.
Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой копманияси билан битимлар имзоланди.
Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станцияси салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланди. Улар газни қабул қилиш ва етказишда ҳукумат қарори талабларига риоя этмаган.
Қизилтепа туманидаги «Хўжа-Ҳасан» газ тақсимлаш станцияси электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб келгани аниқланди. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 14,1 млрд сўм зарар етган.
Тошкентдаги 4 та газ «заправка» ва Фарғонадаги битта оҳак цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга жами 25 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Февраль ойида 23,2 млрд сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электрдан ноқонуний фойдаланилди. Январда кўрсаткич 5,6 млрд сўм ёки 33 мингдан ортиқ хонадон истеъмолини ташкил этганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг