Тошкентда болаларга таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади, унда Одри Азуле ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсадлардан бири — «илғор тажрибаларимизни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш»дир.
ЮНEСКО бош директори Одри Азуле дунёда 770 миллиондан ортиқ вояга етганлар ўқиш ва ёзишни билмаслиги ҳақида маълум қилди. Уларнинг 60 фоизи аёллар ҳисобланади. Шунингдек, пандемия натижасида 24 миллионга яқин ўқувчи ҳеч қачон мактаб ва бошқа таълим муассасаларига қайтмаслиги мумкин.
Ўзбекистон биринчи марта ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди. Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаб, 105 мамлакат овоз берди.
ЮНЕСКО Тошкент маҳаллаларини Бутунжаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритди. Саида Мирзиёева Эски шаҳардаги маҳаллаларда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга рухсат бўлмаслигини маълум қилиб, Зарқайнар кўчасининг тақдири учун қайғурган барчага миннатдорчилик билдирди.
Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.
Одри Азуле 169 овоздан 155 та овоз олиб, ЮНЕСКО бош директори этиб қайта сайланди.
2006 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда дунё бўйлаб 1200 дан ортиқ журналист ўлдирилган. Бу қотилликларнинг ҳар 10 тасидан деярли 9 таси судда очилмаган. Ташкилот сўровида иштирок этган журналист аёлларнинг 73 фоизи ўз иши билан боғлиқ ҳолда интернет орқали таҳдид, қўрқитиш ва таъқибга учраб келаётганини айтган.
Йўқолиб кетиш арафасида турган Бухоро кийиклари яшаётган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди.
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
AҚШда федерал даражада ўлим жазосига мораторий жорий этилгани, Париждаги «Шарль-де-Голль» аэропортида иш ташлаш, Бразилия парламентининг аёлларга нисбатан психологик зўравонликни жиноят деб тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Aбу Дабида сайёҳларнинг COVID-19'га қарши бепул эмланиши, Венеция ва Будапештнинг «таҳдид остида» бўлган Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилиши, Қорабоғдаги Шуша шаҳрига Озарбайжон қўриқхонаси мақомининг берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг Хитойда бўлиб ўтадиган 44-сессиясида Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини регенерация қилиш лойиҳаси муҳокама қилинади. Ўзбекистон таклифига биноан хорижлик экспертлар 3 хил концепцияни ишлаб чиққан. Лойиҳалардан бири танлангач, 2022 йилдан амалий ишлар бошланиши мумкин.
ЮНEСКО ташкилоти томонидан Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини ошириш учун 435 минг АҚШ доллари ажратилади. 2 йиллик лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчилар жалб этилади.
ЮНЕСКОнинг маълум қилишича, 2020 йилда ўз вазифасини бажариш давомида 59 нафар журналист ўлдирилган. Ташкилот пандемия бошланиши билан журналистларнинг хавфсизлиги борасидаги муаммолар ҳам жиддийлашганини айтмоқда.
Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб Гаянэ Умерова тайинланди. У ҳозирда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг