ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 5,6 фоиздан 6,8 фоизга оширди. Шу билан бирга, банк ҳисоботида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хавфлар ва бошқа омиллар туфайли бутун минтақа учун прогнозлар ноаниқлиги ҳақида ҳам айтилмоқда.
Ўтган йиллардаги иқтисодий ўсиш «аҳолининг жуда кичик қисмини хурсанд қилди», чунки ўсиш инклюзив эмас эди, деди молия вазири Тимур Ишметов. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат унумдорлик, самарадорлик устида ишлаши, рақобат муҳитини яратиши ва ёшлар бизнес талабларига жавоб берадиган асосий кўникмаларга эга бўлиши учун инсон капиталига сармоя киритиши керак.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.
2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу йил Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2 фоизга қисқаришини кутмоқда. 2021 йилда иқтисодий ўсиш прогнози 6,5%дан 4,5%гача пасайтирилди.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми 255,2 трлн сўмни ($26 млрд) ташкил этди, иқтисодий ўсиш эса 0,2% гача пасайган. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 1,8 фоизга тушиб, 7,4 миллион сўмга (766 доллар) тенг бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг