«ўз жонига қасд қилиш» тегли мақолалар


Бухорода 18 ёшли талаба қиз 6-қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди
13 июнь 2023, 18:27

Бухорода 18 ёшли талаба қиз 6-қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди

Бухорода Осиё халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйнинг 6-қаватидан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. 18 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари бўйича тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда.

Ўзбекистонда бир кунда 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди
8 июнь 2023, 15:47

Ўзбекистонда бир кунда 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда 2 июнь кунининг ўзида 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди. Тўрт вилоятда икки эркак ва икки аёл осилган ҳолда топилган, яна бир эркак эса деразадан сакраган.

Жиззахда 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди
2 июнь 2023, 09:20

Жиззахда 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди

Шароф Рашидов туманида 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди
3 май 2023, 11:59

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди

Юнусобод туманидаги Бўзсув каналига 1,5 ёшли боласи билан ўзини ташлаган аёлни ППХ ходимлари қутқариб қолди. Ушбу ҳаракатга «оғир ҳаётий вазият» сабаб бўлган. 20 ёшли аёл ишидан афсусдалиги ва уларни қутқарганлардан миннатдор эканини айтди. Бола вақтинча меҳрибонлик уйига топширилди.

Ургутда 19 ёшли аёлнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолати қайта тергов қилинади
7 апрель 2023, 22:34

Ургутда 19 ёшли аёлнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолати қайта тергов қилинади

Самарқанд вилояти прокуратураси Ургут тумани прокуратурасининг 19 ёшли келиннинг фотосурати «Telegram» тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйган бўйича жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Сергелида аёл уч боласи билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда
3 апрель 2023, 22:29

Сергелида аёл уч боласи билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида аёл уч нафар фарзанди билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.

Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилди
3 апрель 2023, 18:07

Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилди

Жиззах вилояти Бахмал тумани бош архитектори вафоти муносабати билан «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ўлим юзасидан хизмат текширувлари тайинланди.

Андижонда аёл ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этди
9 март 2023, 11:25

Андижонда аёл ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этди

Жалақудуқ туманида 23 ёшли аёл устидан бензин қўйиб, ўзини ёқиб юборди. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Суиқасд сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Қаршида 22 ёшли йигит ўзини 10-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди
21 февраль 2023, 21:35

Қаршида 22 ёшли йигит ўзини 10-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди

22 ёшли йигит Qarshi city`даги кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилди. Терговга қадар текширувда у 2019 йилда руҳий муаммолар сабабли даволангани, ўша даврда ҳам жонига қасд қилишга урингани аниқланди.

Метрода ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлган йигит тўхтатиб қолинди
21 февраль 2023, 16:28

Метрода ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлган йигит тўхтатиб қолинди

Тошкент метросининг «Пахтакор» бекатида 26 ёшли эркак ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди. Аниқланишича, у руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи шахс бўлган. Йигит метрополитен ходимлари томонидан қутқариб қолинганидан сўнг, онасига топширилган.

Тошкентда 12 ёшли мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди
1 декабрь 2022, 12:18

Тошкентда 12 ёшли мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7-синф ўқувчи қиз яшаш ҳовлисидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда
19 октябр 2022, 09:20

Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда

Навбаҳор туманида эркак марказий поликлиника биносининг 3-қаватидан ўзини ташлагани айтилмоқда. ССВ унинг икки кун олдин касалхонага мурожаат қилгани ва 18 октябрь куни номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этгани маълум қилди. БП ҳодисанинг сабабларини аниқламоқда.

«Тадбиркорга прокурор ҳам, ҳоким ҳам тазйиқ ўтказмаган». Андижон ҳокимлиги ўзини осган тадбиркор ҳақида
22 август 2022, 10:23

«Тадбиркорга прокурор ҳам, ҳоким ҳам тазйиқ ўтказмаган». Андижон ҳокимлиги ўзини осган тадбиркор ҳақида

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижонда тадбиркор ўзини осгани бўйича хабарга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди. Унга кўра, тадбиркорга ҳоким ҳам, прокурор ҳам тазйиқ ўтказмаган. Хабарда айтилишича, ташкилот раҳбарининг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келиб чиқмоқда.

Самарқандда ўз жонига қасд қилган аёлнинг эрига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13 июль 2022, 15:16

Самарқандда ўз жонига қасд қилган аёлнинг эрига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тойлоқ туманида 30 ёшли аёл ўз жонига қасд қилганди. Суд-тиббий экспертиза марҳуманинг танасида енгил тан жароҳатлари мавжудлигини аниқлади. Марҳуманинг турмуш ўртоғига нисбатан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан жиноят иши очилди.

Самарқандда уксус ичган аёл ўз жонига қасд қилиш даражасига етказилган бўлиши мумкин
30 июнь 2022, 16:02

Самарқандда уксус ичган аёл ўз жонига қасд қилиш даражасига етказилган бўлиши мумкин

Самарқандда 29 ёшли аёл уксусдан заҳарланиб, вафот этган ҳолат юзасидан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Уни қайнонаси камситиб келгани айтилмоқда. Марҳумадан олдинги келин ҳам ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.

Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этди
28 июнь 2022, 13:47

Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этди

Самарқандда истиқомат қилувчи 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда у ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатларини ўз назоратига олди.

Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими осилган ҳолда топилди
22 июнь 2022, 15:24

Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими осилган ҳолда топилди

Сирдарё вилояти Боёвут туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими иш жойида осилган ҳолда топилди. У қимор ўйинида ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг