Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Вадим Абрамов шогирдлари саралаш ўйинларининг 2-босқичида қолиб кетишди. «Газета.uz» Twitter фойдаланувчиларининг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.
«Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатойим», — дейди футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида. У мухлисларнинг ишончини оқлолмагани учун узр сўради.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдаги голларга Салман Альфараж ва Али Алҳассан муаллифлик қилишди. 25, 33 ва 52-дақиқада урилган голлар саудияликларга ғалаба келтирди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичига ўтолмади ва Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман терма жамоасига билан бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан пенальтидан киритилди. Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов Яман дарвозаси томон қўйилган иккинчи пенальтини голга айлантира олмади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.
26 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана Б ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Гана термасига қарши кечган ўйинда Ўзбекистон МТЖ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ироқ термасига Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг