Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин мамлакат Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиришини маълум қилди.
Ўзбекистонга 6 нафар америкалик профессор ўқитувчилар келиши кутилмоқда. Улар Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказларида фаолият олиб боради.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида eTIR (рақамли ТИР) жараёни асосида юк ташишга оид тажриба амалга оширилди. Тошкентдан маиший электр жиҳозлари ортилган юк машиналари чегарани кесиб ўтди, давлатларнинг божхона органлари эса транзит кафолатларини кўриб чиқдилар.
2019−2020 ўқув йилида АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар сони 546 нафарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга камроқ.
Яқин ойларда АҚШдан 16 нафар инглиз тили ўқитувчилари ҳамда етакчи университетларининг профессорлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Улар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ёрдамлашади. Бундан ташқари, Қарши шаҳрида «Amerika ойнаси» («American window») кутубхонасининг очилиши устида иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба уч йил муддат мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо 47 давлатдан бири сифатида фаолият юритади.
11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди. Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота — Тошкент — Олмаота рейси самолёти Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Сўнгги уч йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ўсиб, 2019 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич 818,4 млн долларни ташкил этди.
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 131 давлат орасида 93-ўринни эгаллади. Сўнгги беш йилда мамлакат маълумотлар етишмагани сабабли рейтингга киритилмаган эди.
Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.
Ўзбекистон Афғонистон Маслаҳат лоя жирғасининг 400 нафар толиб-маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлашини маълум қилди. Афғонлараро музокаралари шу ҳафта ичида бошланиши мумкин.
Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи давомида атом соҳасида ҳамкорлик, OTP банки ва Debrecen университети филиалларини очиш, «Ўзбекистон-Венгрия-ЕИ» форматидаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон биринчи маротаба «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексига киритилиб, 152 та мамлакат орасида 92-ўринни, МДҲ давлатлари орасида эса 5-ўринни эгаллади. Энг юқори ўринларни Германия, Хитой ва Жанубий Корея давлатлари банд этди.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда одам савдосига қарши амалга оширилган чораларни ижобий баҳолади. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг бу борадаги сезиларли саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё минтақаси учун янги стандартлар яратмоқда.
Сентябрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Жамоалар сўнгги мартда майдонда тўққиз йил аввал тўқнашган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг