«ўзэнергоинспекция» тегли мақолалар


Июлда 234,7 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
3 август 2024, 16:58

Июлда 234,7 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Июль ойида 801 та ҳолатда жами 234 млрд 778 млн сўмлик электр ва табиий газ талон-торож қилинди. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 304 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Фарғонада 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
25 июль 2024, 01:33 1

Фарғонада 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Марғилонда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти қурилмаларини газ ҳисоблагичга уламай, тармоқдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Оқибатда 7,1 млрд сўмлик зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органга юборилди.

Бухорода фермер хўжаликлари қарийб 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
19 июль 2024, 20:56

Бухорода фермер хўжаликлари қарийб 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бухоро туманидаги фермер хўжаликлари масъуллари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда алюминий цехи 6,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
16 июль 2024, 23:52

Андижонда алюминий цехи 6,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Андижон шаҳридаги алюминийни қайта ишлаш цехи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 6,8 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Қашқадарёда цех 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
16 июль 2024, 01:01

Қашқадарёда цех 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида омихта ем ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига уланиб, 1 млрд 65 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.

Олти ойда 550 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди
8 июль 2024, 15:53

Олти ойда 550 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Ўзбекистонда олти ойда 550 млрд 290 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ўтказилган назорат тадбирларида 4537 та истеъмолчи қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган.

Январь-февраль ойларида табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиш бўйича 215,6 млрд сўмлик зарар аниқланди
13 март 2024, 18:25

Январь-февраль ойларида табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиш бўйича 215,6 млрд сўмлик зарар аниқланди

2024 йилнинг январь-февраль ойларида истеъмолчилар 88,5 млн метр куб табиий газ (132,7 млрд сўм) ва 77,3 млн киловатт⋅соат электр энергиясидан (қарийб 83 млрд сўм) ноқонуний фойдалангани аниқланди. Унинг натижасида 215 млрд 648 млн сўм зарар етказилган.

Тошкент вилоятида майнинг ферма 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
23 февраль 2024, 10:23

Тошкент вилоятида майнинг ферма 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилоятида хонадон ертўласида майнинг ферма ташкил қилган фуқаро 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

«Ўзэнергоинспекция» 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олдини олди
13 октябр 2023, 15:45 1

«Ўзэнергоинспекция» 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олдини олди

Тўққиз ой давомида «Ўзэнергоинспекция» томонидан Ўзбекистондаги хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган текширувлар давомида 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олинди.

Йил бошидан бери 390 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди
7 сентябрь 2023, 10:31

Йил бошидан бери 390 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Саккиз ой давомида Ўзбекистонда 390,18 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 6305 та ҳолат аниқланди. Энг кўп ҳолатлар Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.

Электр, нефть ва газдан фойдаланишни назорат қилувчи инспекция ташкил этилди
15 февраль 2023, 17:14

Электр, нефть ва газдан фойдаланишни назорат қилувчи инспекция ташкил этилди

Энергетика вазирлиги ҳузурида Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) ташкил этилди. Шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишни назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг