Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиб, ҳушини йўқотди. Ўқувчи шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этди.
2023 йил сентябрь ойидан 1−4-синф ўқувчиларига хорижий тажриба асосида, 5−9-синфларга эса умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади. 10−11-синфлар қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида ўқитилади.
Учтепа туманида Matiz ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли ўқувчини уриб юборди. У жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.
Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ургут туманидаги мактабда директор ўқувчини ургани оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилганди. Суд ҳукмига кўра, собиқ директорга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг 3 йилга таълим соҳасида мансабдор сифатида ишлаши тақиқланди.
Ўзбекистонда 23 январдан ваниҳоят мактабларда учинчи чорак бошланади. Бироқ иситиш билан боғлиқ муаммолар бўлган мактаблар ҳозирча дарсларни онлайн шаклда давом эттиради. Хусусан, Тошкент шаҳрида 57 та, Намангандаги 17 та мактабда ўқувчилар дарсларни масофадан бошлайди (рўйхат).
Гулистон туманида электр трансформатор остига кириб қолган итни қутқармоқчи бўлган 2-синф ўқувчисини ток урди. Бола бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидаги жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Пахтаобод туманида мактаб ўқитувчисининг 10-синф ўқувчисини уришига ўқувчининг педагог кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтаргани сабаб бўлгани аниқланди. Ҳолат Андижон вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.
Сурхондарёдаги 4-мактабда ўқувчи калтакланиши 27 апрель куни содир бўлгани ва бунинг ортидан мактаб директорининг икки ўринбосари, синф раҳбари ва инглиз тили фани ўқитувчиси ишдан бўшатилгани маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда видео тарқалгач, мактаб директори ҳам лавозимидан озод қилинди. Бандихон туман ИИБ калтак еган ўқувчи ва унинг айрим синфдошлари безорилиги юзасидан ҳам суриштирув ўтказмоқда.
Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида мактабда ўқийдиган қизлар ўзини осиб, вафот этгани маълум бўлди. Ҳозирда прокуратура ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтказмоқда.
Тошкентда компьютер клубидаги жанжал оқибатида 16 ёшли ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.
Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг