«қарши» тегли мақолалар


Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи топилди
8 декабрь 2022, 10:10

Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юбориб, кетиб қолган Cobalt ҳайдовчиси қидирувда эди. Хабар берилишича, ҳайдовчи топилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қаршида болани уриб кетган Cobalt қидирилмоқда
7 декабрь 2022, 11:37

Қаршида болани уриб кетган Cobalt қидирилмоқда

Қарши шаҳрида Cobalt пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юборди. Ҳайдовчи йўловчига ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Жабрланувчи жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳозирда вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Qarshi Leather бир неча бор қонунбузарликлари учун огоҳлантирилган — Қашқадарё Экология бошқармаси
16 август 2022, 23:30

Qarshi Leather бир неча бор қонунбузарликлари учун огоҳлантирилган — Қашқадарё Экология бошқармаси

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Qarshi Leather заводи экологияни ифлослантиргани учун бир неча бор огоҳлантирилгани, март ойида фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Аввалроқ атрофга бадбўй ҳид таратаётган ушбу завод олдида фуқаро ўзини ёқиб юборган эди.

Қаршида хавфсизлик камарига ёзилган жарима сабаб йўлни тўсиб қўйганларнинг 3 нафари 10 суткага қамалди
1 июнь 2022, 17:45

Қаршида хавфсизлик камарига ёзилган жарима сабаб йўлни тўсиб қўйганларнинг 3 нафари 10 суткага қамалди

Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун белгиланган жаримадан норози бўлиб йўлни тўсган такси ҳайдовчиларнинг 3 нафари 10 суткага қамалди, яна 12 нафари огоҳлантирилди.

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди
1 июнь 2022, 10:20

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди

Қаршида 27 ёшли фуқаронинг жасади уйидан қотиллик аломатлари билан топилди. Қашқадарё вилоят прокуратураси уни 18 ёшли фуқаро ўлдирганликда айбланаётганини маълум қилди, гумонланувчи ҳибсга олинди.

Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жаримадан норози бўлган такси ҳайдовчилари йўлни тўсиб қўйди
26 май 2022, 21:17

Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жаримадан норози бўлган такси ҳайдовчилари йўлни тўсиб қўйди

Қаршида бир гуруҳ такси ҳайдовчилари хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жавобгарликдан норози бўлиб йўлни тўсиб қўйди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Қаршида фуқаро «Микрокредитбанк» масъуллари билан 1,1 млрд кредит пулларини ўзлаштиргани айтилмоқда
2 март 2022, 17:50

Қаршида фуқаро «Микрокредитбанк» масъуллари билан 1,1 млрд кредит пулларини ўзлаштиргани айтилмоқда

Қарши туманида фуқаро «Микрокредитбанк» масъул ходимлари билан бошқа фуқаро номига корхона очиб, 1,9 млрд сўм кредит ажратиб бергани ва шундан 1,1 млрд сўмни маҳсулот хариди учун ўтказиш орқали талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қаршида талаба қиз ўзини техникум ётоқхонасидан ташлаб юборди
2 декабрь 2021, 10:17

Қаршида талаба қиз ўзини техникум ётоқхонасидан ташлаб юборди

Қаршидаги медтехникумда таҳсил олувчи талаба қиз ўзини ётоқхонанинг 4-қаватидан ташлаб, вафот этди. Унинг ўлими сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Қаршида юзага келган ёнғинда уч киши ҳалок бўлди
2 октябр 2021, 15:13

Қаршида юзага келган ёнғинда уч киши ҳалок бўлди

Жума куни эрталаб Қаршидаги мебель устахонасида ёнғин келиб чиқди, уч киши ҳалок бўлди.

Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори ишдан бўшатилди
25 август 2021, 11:04

Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори ишдан бўшатилди

Қарши туманидаги 6 сонли мактаб директори 50 дан ортиқ ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани аниқланди. Ҳолат Халқ депутатлари кенгаши ва халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилиб, мактаб директорини ўз вазифасидан озод этилди. ХТВ «педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайсилиги»ни таъкидлади.

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади
13 апрель 2021, 21:54

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади

Қарши шаҳар ҳокимлиги вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижобий хулосасини олмасдан туриб, 47 туп кўп йиллик дарахтни кесиб ташлади. Табиатга етказилган зарар 253,5 млн сўм деб баҳоланмоқда.

Қарши ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун деярли 2900 туп дарахтни кесиб ташлади
19 январь 2021, 16:17

Қарши ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун деярли 2900 туп дарахтни кесиб ташлади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг хулосасисиз, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 10 гектар майдонда кичик саноат зонасини барпо этиш учун 2874 туп дарахт ноқонуний кесилди.

«Насаф» ўз логотипини алмаштирди
20 июль 2020, 18:37

«Насаф» ўз логотипини алмаштирди

«Насаф» футбол клуби ўз логотипини ўзгартирди — қанотлари билан тўпни қучаётган ҳумо қушининг ўрнига олов пуркаётган аждаҳо қайтарилди. Шунингдек, жамоа янги мавсум учун спорт формасини тақдим этди.

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди
25 июнь 2020, 12:38

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди

Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.

Қаршида юк кўтарувчи конструкциялар қулаши оқибатида бир киши вафот этди
24 июнь 2020, 10:47

Қаршида юк кўтарувчи конструкциялар қулаши оқибатида бир киши вафот этди

Қаршида юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида бир нафар ишчи-ходим вафот этган. Қутқарувчилар тўрт нафар фуқарони қутқаришга муваффақ бўлишди.

Қаршида ўғил кўзи ожиз ва юра олмайдиган отаси ва ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди
19 июнь 2020, 10:20

Қаршида ўғил кўзи ожиз ва юра олмайдиган отаси ва ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди

Қарши шаҳрида муқаддам судланган ўғил ўзаро келишмовчилик туфайли кўзи ожиз ва юра олмайдиган кекса отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳар иккиси ҳам оғир куйишдан вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг