«қишлоқ хўжалиги» тегли мақолалар


Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа — Шавкат Мирзиёев
20 октябр 2022, 09:30

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев аграр соҳа, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва фермерларнинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. «Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди», — деди президент.

АҚШ глобал озиқ-овқат инқирозига жавобан Ўзбекистонга $2 млн ажратади
26 август 2022, 19:37

АҚШ глобал озиқ-овқат инқирозига жавобан Ўзбекистонга $2 млн ажратади

АҚШ Ўзбекистондаги фермер ва ўғит ишлаб чиқарувчиларга ёрдам кўрсатиш учун USAID агентлиги орқали 2 млн доллар ажратади. Ёрдамнинг мақсади глобал озиқ-овқат инқирози шароитида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Жанубий Корея йил бўйи қулупнай етиштириш технологияларини жорий этишда ёрдамлашади
25 август 2022, 15:56

Жанубий Корея йил бўйи қулупнай етиштириш технологияларини жорий этишда ёрдамлашади

Жанубий Корея Ўзбекистонга йил бўйи қулупнай етиштириш технологияларини жорий этиш учун 3,7 млн доллар ажратади.

Аграр ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги таҳдидлар
8 июль 2022, 12:04

Аграр ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги таҳдидлар

Умида Ҳақназар, Юлий Юсупов ва Илҳом Азизов аграр ислоҳотлар соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилишди. Экспертлар Конституциянинг 55-моддасига таклиф этилган қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиши ҳақидаги ўзгартиришдан воз кечиш кераклигини таъкидламоқда.

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди
6 июнь 2022, 16:30

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди

Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади. Мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантириш учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойидаги ёғингарчиликнинг ҳосилга таъсирини баҳолади
7 апрель 2022, 11:36

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойидаги ёғингарчиликнинг ҳосилга таъсирини баҳолади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари март ойидаги ноқулай об-ҳаво шароитининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсирини ўрганди. Совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар айрим ҳудудларда мевали боғларнинг куртак новдаларига қисман салбий таъсир кўрсатган. Узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинлари зарар кўрмаган.

Сенат органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади
25 март 2022, 16:12

Сенат органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади, ҳужжат билан ишлаб чиқариш жараёнига маълум бир талаблар, хусусан қайта тикланадиган табиий ресурслар ва ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича вазифалар қўйилмоқда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда пестицид, гормон, антибиотик ва кимёвий қўшимчаларни қўллаш тақиқланмоқда.

Муттасил ёғингарчиликлар қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади?
14 март 2022, 17:34

Муттасил ёғингарчиликлар қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда кузатилаётган муттасил ёғингарчиликларнинг бошоқли дон, чигит етиштиришга, боғ ва токзорларга таъсири қандай бўлиши ва кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

Япония ҳукумати Фарғона водийси қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига мослашуви учун қарийб 1 млн доллар ажратди
2 февраль 2022, 12:51

Япония ҳукумати Фарғона водийси қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига мослашуви учун қарийб 1 млн доллар ажратди

БМТ Тараққиёт Дастури Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига мослашуви учун агрометеорологик станциялар тармоғини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга оширади. Япония ҳукумати ушбу мақсадларга қарийб 1 млн доллар ажратди.

USAID қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес лойиҳалар танловини эълон қилди
1 июль 2021, 10:27

USAID қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес лойиҳалар танловини эълон қилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги агробизнес соҳасидаги корхоналар учун бизнес ғоялар танловини ўтказмоқда. Унда аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналар иштирок этиши мумкин. Танловда қатнашиш учун ариза топшириш санаси 16 июлга қадар.

Ёшларга 1 гектардан ер ажратиш режалаштирилмоқда
28 январь 2021, 14:07 1

Ёшларга 1 гектардан ер ажратиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш тартибини, ҳар 10 гектар экиладиган ернинг 1 гектарини ёшларга ажратишни буюрди. Президент буни «инқилобий қарор» деб атади.

9 ой ичида энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқандда етиштирилган
28 октябр 2020, 17:10

9 ой ичида энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқандда етиштирилган

Январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 180,1 трлн сўмни ташкил қилиб, ЯИМ таркибида ушбу соҳанинг улуши 25,7 фоизга етди. Республика бўйича энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқанд вилоятида етиштирилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16 сентябрь 2020, 14:30

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Геодезкадастр давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Мақсуд Рўзметов, «Агробанк» бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Мирзаев ва Аграр университет ректори Ботиржон Сулаймонов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари этиб тайинланди. Амалдаги вазир ўринбосари Саидкамол Ходжаев бир вақтнинг ўзида Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармасини бошқаради. Мажлисни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов олиб борди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонга $47 млн ажратади
6 август 2020, 20:38

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонга $47 млн ажратади

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Фарғона водийсида лойиҳаларни амалга оширишга $47 млн ажратади. Ушбу лойиҳа ҳудуддаги 375 мингдан ортиқ аҳоли даромадларининг ўсишига хизмат қилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг