Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдами учун 1 млн доллар ажратилишини маълум қилди. У Қозоғистон можароларни тинч музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.
Қозоғистон радикализм ва ҳуқуқий нигилизмнинг исталган кўринишига нисбатан муросасизлик сиёсатини давом эттиради, деди Қосим-Жомарт Тоқаев. У давлатда «қонун ва тартиб диктатураси»ни таъминлашга чақирди ва қонунга зид ҳамда барқарорликни бузувчи сўз ва ҳаракатларни «қатъий бостириш»га ваъда берди.
3 март куни Шавкат Мирзиёев Чимкент шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказади. Мулоқотда икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилади.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан пойтахтдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди. Расмий кутиб олиш маросими Халқаро конгресс марказида бўлди.
Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокаралар ўтказди. Шавкат Мирзиёев икки давлат иқтисодиётлари рақобат қилмаслигини, аксинча бир-бирини тўлдириб туришини таъкидлади. «Стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз», — деди Ўзбекистон етакчиси.
Қозоғистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда давлат раҳбарига бўйсунувчи иккита янги агентлик (Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги) ташкил этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг