«қотиллик» тегли мақолалар


Фарғонада ўғриликка тушиб, хонадон бекасини пичоқлаб ўлдирган йигит 17 йилга қамалди
14 февраль 2025, 11:34

Фарғонада ўғриликка тушиб, хонадон бекасини пичоқлаб ўлдирган йигит 17 йилга қамалди

Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Андижонда эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди
13 февраль 2025, 16:17

Андижонда эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

Олтинкўл туманида аёл шаърий никоҳдаги эри томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этди. Эркак процессуал тартибда ушланиб қамоққа олинди.

Қорақалпоғистонда маст аскар 5 кишини пичоқлади, улардан бири вафот этди
4 январь 2025, 10:45

Қорақалпоғистонда маст аскар 5 кишини пичоқлади, улардан бири вафот этди

Нукус шаҳридаги ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар 5 кишини пичоқлади. Оқибатда улардан бири вафот этди, қолганларига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Иш Ҳарбий прокуратура юритувига олинди.

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
29 ноябрь 2024, 16:01

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Тошкент шаҳрида ўзи билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тошкент вилоятида оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган эркак умрбодга қамалди
28 ноябрь 2024, 14:31

Тошкент вилоятида оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Суд бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган ва уларни уйи билан бирга ёқиб юборган 29 ёшли эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У Жиноят кодексининг беш моддаси, жумладан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш ва босқинчилик бўйича айбдор деб топилди.

Сурхондарёда танишини уриб ўлдиргач, уни ерга кўмиб қўйган шахс 19,5 йилга қамалди
25 ноябрь 2024, 12:03

Сурхондарёда танишини уриб ўлдиргач, уни ерга кўмиб қўйган шахс 19,5 йилга қамалди

Шўрчи туманида 40 ёшли эркак пул айирбошлаш билан шуғулланувчи танишининг пулларини ўзлаштириш мақсадида уни уриб, ўлдириб қўйди. Фуқаро жабрланувчининг мурдасини ҳовлисидаги чуқурга кўмиб қўйган. Суд айбланувчини 19 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.

Сурхондарёда опасини уриб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди
15 ноябрь 2024, 21:09

Сурхондарёда опасини уриб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида август ойида опасини калтаклаб ўлдирган 16 ёшли болага ҳукм ўқилди. Суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Фарғонада танишини ўлдириб, буни яшириш мақсадида уйга ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11 ноябрь 2024, 21:47

Фарғонада танишини ўлдириб, буни яшириш мақсадида уйга ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди

Фарғонада танишига 20 мартадан ортиқ пичоқ уриб, жиноят изларини яшириш мақсадида уйига ўт қўйган аёл 15 йилдан кўпроққа озодликдан маҳрум этилди. Судланувчининг кредит қарздорлиги бўлган ва қарзни тўлаш учун жабрланувчиникига ўғирликка тушган.

Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит жанжаллашди, улардан бири вафот этди
31 октябр 2024, 15:12

Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит жанжаллашди, улардан бири вафот этди

Навоий Конимех туманида 10 нафар йигит келишмовчилик ортидан чўлга бориб жанжаллашди. Оқибатда улардан бири бошқасини пичоқлаб ўлдирди.

Фарғонада фуқаро пичоқ билан ҳужум қилган профилактика инспектори вафот этди
27 август 2024, 09:17

Фарғонада фуқаро пичоқ билан ҳужум қилган профилактика инспектори вафот этди

Данғара туманида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори фуқаронинг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида вафот этди.

Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди
15 август 2024, 13:22

Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 16 ёшли йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди. У қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини ва чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди
7 август 2024, 11:00

Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини ва чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди

Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори хизмат хонадонида турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди. Воқеага эр-хотиннинг ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Андижонда эркак хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди
4 август 2024, 09:44

Андижонда эркак хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди

Андижонда эркак турмуш ўртоғи ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди. Воқеага ўзаро жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Тошкент вилоятида ёниб кетган уй ичидан 5 кишининг жасади топилди
27 июль 2024, 12:12

Тошкент вилоятида ёниб кетган уй ичидан 5 кишининг жасади топилди

Янгийўл туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 киши, жумладан, 3 нафар боланинг жасади тан жароҳатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сирдарёда 13 ёшли қиз яшаш уйида қотиллик аломатлари билан топилди
11 июль 2024, 14:24

Сирдарёда 13 ёшли қиз яшаш уйида қотиллик аломатлари билан топилди

Янгиер шаҳрида 2011 йилда туғилган қизнинг жасади яшаш уйида жонсиз ҳолатда топилди. Унинг танасида жароҳатлар борлиги аниқланган. Гумонланувчини қидириб топиш бўйича вилоят ИИБга алоҳида топшириқ берилган.

Тошкентда эркак ўзи билан яшаган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирди
11 июль 2024, 10:04

Тошкентда эркак ўзи билан яшаган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирди

Яшнобод туманида эркак у билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлади. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этди, гумонланувчи ушланди.

Самарқандда эркак қайнотаси ва қайнонасини ўлдирди
14 июнь 2024, 22:00

Самарқандда эркак қайнотаси ва қайнонасини ўлдирди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжалда 62 ва 60 ёшли қайнота ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди.

Хоразмда 72 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди
13 май 2024, 11:01

Хоразмда 72 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркак хотини билан уни сеҳр-жоду қилганликда айблаб, жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак хонада турган болта билан хотинига 17 маротаба зарба берган. Аёл воқеа жойида вафот этган. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 май 2024, 14:29

Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда

Шараф Рашидов туманида эр хотинига оғир тан жароҳатлари етказиб, уни ўлдирганликда гумонланмоқда. Аёлнинг қариндошлари айтишича, оилада доимий жанжаллар бўлиб турган. Шу жанжалларнинг бирида марҳумага ҳимоя ордери ҳам берилган бўлган.

Одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган йигит тақдирланди
25 апрель 2024, 12:48

Одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган йигит тақдирланди

Жиззах вилоятида одам ўлдиришда гумонланиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берган Жаҳон тиллари университети талабаси тақдирланди. Йигитга қўл соати, 5 млн сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг