Президент экологик муаммоларга тўхталиб, Тошкент шаҳрида чиқинди газлар миқдори юқорилигини таъкидлади. Ҳудудларнинг экологик рейтингини жорий этиш, корхона, цемент заводларида чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, пойтахт атрофида «яшил белбоғ» яратиш ва бошқа кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳрида ҳавонинг PM2,5 зарралари билан ифлосланганлик даражаси эрталаб ЖССТ тавсия қилган меъёрдан 21 баравар ошиб кетганди (104,8 мкг/м3). Куннинг иккинчи ярмида бошланган ёмғирдан кейин ҳаво сифати «зарарли»дан «ўртача» даражага кўтарилди ва PM2,5 кўрсаткичи 30 дан пастга тушди.
Экология вазирлиги «Газета.uz»га Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Иссиқхона ҳамда заводларда чанг-газ филтрларини ўрнатиш, Аи-80, ИЭСларда кўмир ҳамда мазутдан фойдаланишни тақиқлаш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ўзбекистонда ҳаво сифатига оид миллий стандартлар ишлаб чиқилади. ЖССТ тавсияларига географик ва иқлимий хусусиятлар туфайли эришиш қийин, ҳеч бир мамлакатдаги кўрсаткичлар ЖССТ стандартига мувофиқ эмас, дея таъкидлади Экология вазирлиги. Ҳаво билан боғлиқ касалликлар бўйича ҳам ўрганишлар бошланди.
Сенаторлар атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолиятини чеклаш ва тўхтатиб туриш шартларини аниқлаштирувчи ўзгартишларни маъқуллади.
Ўзбекистон пойтахтида эрталаб ҳаво яна «зарарли» даражага етди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, РМ2,5 зарралари таркиби ЖССТ тавсияларидан 23,8 баробар ошди. IQAir рейтингида шаҳар 8-ўринга чиқди. Расмийлар бундай ҳолатлар бўйича огоҳлантиришлар ёки тавсияларни ҳанузгача эълон қилгани йўқ.
Фаоллар ва блогерлар Тошкент марказида аҳоли ва ҳукумат эътиборини экологик муаммолар, хусусан, ҳаво сифати ёмонлигига қаратиш учун #tozahavokerak ҳештеги остида флешмоб ўтказди. Улар расмийлардан бир марталик эмас, балки узоқ муддатли ва кенг қамровли ечимларни кутаётганини билдирди. Фото.
Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари сифатида ИЭСларда кўмир ва мазутдан фойдаланиш, қурилишлар ва дарахтларни кесиш кўпайгани, сифатсиз ёнилғида юрувчи транспортлардан чиқаётган ташламалар ортгани кабиларни санади. Ҳавони яхшилаш бўйича таклифларини билдирди.
Эрталаб Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари кеча кечки пайтдаги билан солиштирганда бироз ўзгарди — 85,5 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 17 баравар юқори. Шаҳардан куюнди ҳиди келмоқда.
Пайшанба тонгидан буён Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши даражаси нормадан ошмади. Соат 8:00 да PM2,5 заррачалари миқдори 5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу — ЖССТ тавсиясига тенг.
Чоршанба куни эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги PM2,5 зарралари миқдори 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу ЖССТ тавсиясидан 18,7 баравар юқори. Соат 4:00 да «Ўзгидромет» ҳудудида бу кўрсаткич 87,5 мкг/м3 ни ташкил қилди.
Ўзгидромет раҳбари Шерзод Ҳабибуллаев «Дарё»га берган интервьюсида Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиш сабаблари ҳақида гапирди. Унга кўра, совуқ ҳавода иситиш тизимлари газдан ташқари мазут ва кўмир билан ишлаган, газ шохобчаларининг ёпилиши эса Аи-80 бензини истеъмолининг ошишига олиб келган.
Anhor.uz сайти пойтахт яқинида ёнаётган далаларнинг самолётдан олинган суратларини эълон қилди. Бош прокуратуранинг билдиришича, вазият Экология вазирлиги билан биргаликда ўрганилмоқда.
3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.
«Тошкент шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди», — деди Табиат ресурслари вазирлиги вакили. Ҳаво сифати ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилиши ҳақида хабар эълон қилинганидан сўнг тадқиқот ўтказилган.
АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво тозалиги назорат станцияси маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш индекси 3 декабрь соат 18:00 ҳолатига кўра рекорд — 190 даражани ташкил қилмоқда.
Чангли туман тарқалди, лекин ҳаёт сифати ва давомийлиги бевосита боғлиқ бўлган ҳаво сифати яхшиландими? Дарахтларни мунтазам кесиш аллақачон иқтисодий йўқотишларга эга. Табиатга ғамхўрлик қилишни бошлаш учун ҳалокатлар ва офатларни кутиш шарт эмас. Ахир гап энг муҳим нарса — ҳар биримизнинг бугунги кундаги ҳаётимиз ҳақида бормоқда, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг