Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларни турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Шунингдек, 28 нафар аёл-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.
Пойтахт аҳолиси хотин-қизларни байрам билан қандай табриклаётгани ҳақида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.
Шавкат Мирзиёев 2022−2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинганини айтди. Унга кўра, хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумлари ташкил этилади. Қолаверса, энди барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит берилади.
Президент душанба куни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилиши ва унга ҳар йили 50 млрд сўм маблағ ажратилишини маълум қилди. «Илм-фан билан шуғулланиш, илмий янгилик яратиш — бу игна билан қудуқ қазишга баробар», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентга ўзбек тилида миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон мадҳиясини айтиб берган Хитой элчиси, фарзандлари меҳнати учун мукофот олган она, сабрсиз Гулсанем, 3 ойлик чақалоғи билан президентдан дуо олгани келган аёл, «Шуҳрат» олган Юлдуз Ражабова ва Азиза Қурбонова. 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж (фото, видео).
XX асрнинг бошида аёллар эркаклар билан тенг иш ҳақи тўланиши ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун курашни бошлашди. Вақт ўтиши билан кўп давлатларда Халқаро хотин-қизлар куни аёлларни табриклаш куни бўлиб қолган бўлса-да, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятлари масаласи актуаллигича қолмоқда. «Газета.uz» кинофотофоноҳужжатлар архивидан 1920−1990-йилларда 8-мартнинг нишонланишига оид суратларни тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг