«atto» тегли мақолалар


Тошкентдаги 500 та бекатда январь ойи охиригача бир марталик чипталар сотувчи инфокиосклар ўрнатилади — Транспорт бошқармаси
18 январь 2025, 18:57

Тошкентдаги 500 та бекатда январь ойи охиригача бир марталик чипталар сотувчи инфокиосклар ўрнатилади — Транспорт бошқармаси

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт ҳокимлиги ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда январь ойи охиригача автобусларда йўлкира тўлаш учун бир марталик QR-чипталар сотувчи инфокиосклар сонини 675 тага етказишни режалаштирмоқда. Уларнинг аксарияти автобус бекатларига жойлаштирилади.

Нега метро кассалари ва почта бўлимларида ATTO карталари топилмаяпти?
17 январь 2025, 17:21

Нега метро кассалари ва почта бўлимларида ATTO карталари топилмаяпти?

Тошкентда автобусларда нақд пул қабул қилиш бекор бўлганидан сўнг жамоат транспорти йўловчилари транспорт карталари тақчиллигига дуч келди. АТТО компанияси карталарни чайқовчилар оммавий равишда сотиб олаётганини тушунтирди. Уларга қарши курашиш учун энди бир кишига иккитадан ортиқ карта берилмайди.

Транспорт вазирлиги Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар учун жаримани рад этди
8 январь 2025, 01:12

Транспорт вазирлиги Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар учун жаримани рад этди

ЎзА Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар «чиптасиз саёҳат» моддаси бўйича жаримага тортилиши ҳақида хабар берди. Хабарни аксарият ОАВ ва «Тошшаҳартрансхизмат» қайта чоп этди. Транспорт вазирлиги эса маълумотни рад этди.

Репортаж: Тошкент автобусларига энди нақд пул ўтмайди
4 январь 2025, 17:13

Репортаж: Тошкент автобусларига энди нақд пул ўтмайди

Тошкент автобусларида йўл ҳақи энди фақат карта ва QR-кодли чипталар билан тўланади. Бир марталик QR-кодли чиптани Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан сотиб олиш мумкин. «Газета.uz» автобус бекатида чипта олиш амалиётини синаб кўрди. Бу вақтда тизимдаги айрим камчиликлар ҳам юзага чиқди.

Ўзбекистонликлар АТТО карталаридан Қирғизистонда ҳам фойдаланиши мумкин бўлади
21 август 2024, 13:15

Ўзбекистонликлар АТТО карталаридан Қирғизистонда ҳам фойдаланиши мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Қирғизистондаги йўлкира тўловларининг автоматлаштирилган тизими операторлари АТТО ва Tulpar интеграция қилинади. Жараён тугагач, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонда Tulpar карталари орқали, Ўзбекистон фуқаролари эса Бишкекда АТТО орқали тўлов қилишлари мумкин бўлади.

Энди транспорт карталари UzPost алоқа бўлимларидан сотиб олинади
14 май 2024, 16:40

Энди транспорт карталари UzPost алоқа бўлимларидан сотиб олинади

15 майдан Тошкент шаҳрида транспорт карталари сотувчи шохобчалар фаолияти тугатилади. Йўловчилар ATTO транспорт карталарини UzPost алоқа бўлимларидан харид қилиши мумкин бўлади.

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида Palm ID тўлаш тизими ишга туширилди
30 ноябрь 2023, 15:23

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида Palm ID тўлаш тизими ишга туширилди

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими (Palm ID) ишга туширилди. Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида шахсий маълумотларни киритиш зарур.

Мослашувчан тарифлар ортидан транспорт картаси сотуви 200 фоизгача кўтарилди — «Тошшаҳартрансхизмат»
2 ноябрь 2023, 16:38

Мослашувчан тарифлар ортидан транспорт картаси сотуви 200 фоизгача кўтарилди — «Тошшаҳартрансхизмат»

Тошкентдаги жамоат транспортида карта орқали йўлкира тўловчиларга нақд пулдан кўра арзонроқ мослашувчан тарифлар жорий қилингач транспорт карталарига талаб ошди. «Тошшаҳартрансхизмат» расмийлари йўловчилар 1−2 ой ичида 70−80 фоиз йўлкирани электрон карта орқали тўлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Тошкент метросида Handpay тизими ишга туширилиши мумкин
25 октябр 2023, 14:46

Тошкент метросида Handpay тизими ишга туширилиши мумкин

Тошкент метрополитени бекатларида йўлкирани қўлни сканерлаш орқали тўласа бўладиган тизим — Handpay ишга туширилиши мумкин. У Face ID тизими барча бекатларни қамраб олганидан сўнг йўлга қўйилиши айтилмоқда.

Тошкент метросида Face ID орқали тўлаш тизими синовдан ўтказилмоқда
22 сентябрь 2023, 11:36

Тошкент метросида Face ID орқали тўлаш тизими синовдан ўтказилмоқда

Тошкент метрополитенининг Буюк ипак йўли бекатида юзни сканер қилиш (Face ID) орқали йўлкирани тўлаш тизими ишга тушди. Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида юзни сканерлаб, рўйхатдан ўтиш керак. Синов муваффақиятли ўтса, бошқа бекатларда ҳам бу тизим пайдо бўлади.

Жамоат транспортида йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда
12 октябр 2022, 15:59

Жамоат транспортида йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда

Тармоқларда жамоат транспорти учун Humo картасидан тўлов қилинганда яна бир неча бор пул ечиб олинмоқда. ATTO раҳбари Даврон Шоякубовнинг айтишича, муаммо Humo ва АТТО тизимлари ходимлари томонидан бартараф этилмоқда ва ортиқча ечиб олинган пуллар 48 соат ичида қайтарилади.

Қўлланма: ATTO транспорт картаси балансини тўлдириш
7 февраль 2022, 15:18

Қўлланма: ATTO транспорт картаси балансини тўлдириш

ATTO транспорт картасини тўлдириш учун навбатда туриб қолмаслигингизни таъминлаш учун «Газета.uz» инфо-киосклар ва мобил иловалар орқали транспорт картаси балансини қандай тўлдириш мумкинлиги ҳақида қўлланмани тақдим этади.

Тошкент метрополитенида FacePay тизими синовдан ўтказилмоқда
23 ноябрь 2021, 10:33

Тошкент метрополитенида FacePay тизими синовдан ўтказилмоқда

Тошкент метрополитенининг «Буюк Ипак йўли» бекатида FacePay тизими синовдан ўтказилмоқда. Унинг ёрдамида йўловчи шунчаки валидаторга қараб йўл ҳақи учун тўлов қилиши мумкин.

Транспорт картаси нима, у қаердан олинади ва ундан қандай фойдаланиш керак? Қўлланма
14 январь 2021, 15:00 1

Транспорт картаси нима, у қаердан олинади ва ундан қандай фойдаланиш керак? Қўлланма

Январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида транспорт карталари жорий қилинди. Транспорт карталарини қаердан сотиб олиш, қандай тўлдириш, улардан фойдаланиш ва транспорт картасини сотиб олмасдан транспорт учун пул тўлаш мумкинми — бу ва бошқа саволларга жавоб берамиз.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг