Илон Маск, Bloomberg талқинига кўра, бойлиги 400 млрд доллардан ошган биринчи одамга айланди. Бунга эришишда SpaceX акцияларининг сотилиши муҳим омил бўлди. Forbes эса ҳозирча Маскнинг бойлигини 367,5 млрд долларга баҳоламоқда.
Ўзбекистонга 400 млн ажратган Жаҳон банки ҳамда 162 млн доллар қарз берган Осиё тараққиёт банки, Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қабул қилган қўшма баёнот, коррупциявий жиноятни содир этган 14 мингдан ортиқ мансабдор, нархи арзонлашган «АИ-80» бензини, 2022 йилда кутилаётган хавф-хатарлар, янги 50 минг сўмлик банкнотадаги хатони тан олган МБ ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 17 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Pfizer» фармацевтика компаниясининг бош директори Алберт Бурла, Амазон бош директори Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, ТикТок бош директори Ванесса Паппас ва бошқалар 2021 йилдаги энг нуфузли одамларнинг Топ-50 талигидан ўрин эгаллади.
Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга. Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди.
Сўнги етти йил ичида халқаро тўловларда евро улуши энг юқори кўрсаткични қайд этди. Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябрь ойида трансчегаравий тўловларнинг 37,8 фоизи еврода, 37,6 фоизи долларда амалга оширилди.
Илон Маск Forbes ва Bloоmberg миллиардерлар рейтингида Марк Цукербергни ортда қолдирди. Tesla бош директорининг бойлиги йил охирига қадар компаниянинг акциялари S&P 500 индексига кириши ҳақидаги янгилик остида ўсиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг