Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов иссиқлик таъминотига субсидия учун 100 млрд сўм ажратиш бўйича қарор имзолади ва ҳужжатни чеклашни талаб қилувчи маълумотлар бўлмаса-да, уни яшириб қўйди, ёзди Daryo. Етим болаларга уй-жой ажратиш қарори эса исм-шарифлар ва манзиллар очиқ ҳолда эълон қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган. Қабул қилинган 14 та фармойишдан 4 таси ҳам мавжуд эмас.
Ҳокимлик қарорлари эълон қилинадиган E-Qaror порталида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасини тарғиб этиш бўйича гуруҳлар тузиш тўғрисидаги ҳокимлар қарорлари беркитилди, бу ҳақдаги Тошкент шаҳри ҳокими в.б.нинг қарори эса ўчириб ташланган.
Адлия вазирлиги E-qaror порталида Тошкент ҳокимлигининг шаҳар бюджетига оид ҳужжатлари аввал «ўчирилгани», сўнгра қайта тиклангани юзасидан изоҳ берди. Вазирлик маълумотларига кўра, фақат ҳокимлар ҳужжатларни эълон қилиш ва улардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқига эга.
Андижон вилояти ҳокимининг фармойиши билан ҳоким ёрдамчиларининг униформаси учун 855 млн сўм ажратилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг