EastFruit портали таҳлилчилари сабзавот ва мевалар экспортига минимал нархлар жорий этилиши Ўзбекистон экспортига зарар етказади, деб ҳисобламоқда. ССП раҳбари буни тадбиркорлар экспорт нархларини пасайтириш орқали даромадларини яширишга уринаётгани билан изоҳлаганди.
Туркманистоннинг иссиқхона помидорлари Тожикистон бозоридаги ўзбек помидорини бутунлай чиқариб юборди, деб ёзмоқда EastFruit. Молдова ва Тожикистонда помидор нархи Ўзбекистондагига қараганда арзонроқ, Польшада эса деярли тенг. Портал Ўзбекистоннинг иссиқхона хўжалигидаги муаммоларига ҳам тўхталди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатга кириб келадиган совуқ ҳаво оқими пиёз нархи кўтарилишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши жанубий ҳудудларда йиғиб олинадиган эрта пиёз ҳосили, шунингдек, карам ва сабзиларнинг ҳосилига таъсир қилиши мумкин, дея таъкидламоқда EastFruit экспертлари. Бундан ташқари, донли мевалар ва ёнғоқлар ҳосилининг бир қисми ҳам хавф остида қолиши эҳтимоли бор.
EastFruit порталига кўра, 2023 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга 37,9 минг тонна банан импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан эса 2,8 баробарга кўпроқ. Май ойидан бошлаб банан нархи олдинги йилларга нисбатан энг паст даражага тушган.
Ички бозорга етказиб бериш ҳажми кескин ошгани сабабли Ўзбекистонда янги пиёз нархи 2 бараварга пасайди, бу 2022 йилги нархлар билан тенг дегани. Ўтган йилги ҳосил пиёзи нархи эса 17 фоизга тушган, лекин бир йил олдинги нархдан 1,5 марта юқори, деб ёзмоқда EastFruit портали.
Ўзбекистонда помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди (22 минг сўмгача) ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши ҳисобланади, демоқда EastFruit экспертлари. Ҳозирда қизил думалоқ помидор нархи ўтган йилгидан 16% га юқори бўлса, пушти помидор нархи 1,5 баробар юқорилигича қолмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг