Ўзбекистонда UzIMEI тизимига хизмат кўрсатувчи Information Technology Center компаниясидаги давлат улушининг 49 фоизи сотувга қўйилади.
Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI кодини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бунда қоидани бузганларга жарима солинишидан ташқари, жиноят содир этишда фойдаланилган ашё мусодара қилинади.
Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунда IMEI билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун тегишли жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича қарор лойиҳасини ҳукуматга киритди. Хусусан, хориждан келаётганлар учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш режалаштирилмоқда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон кодексларига IMEI-кодларини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш, шунингдек криптоактивлар айланмаси ва ноқонуний майнинг соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартишларни қабул қилди.
Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний клонлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ.
Ўзбекистон ва Озарбайжон мобиль телефонларни рўйхатга олиш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида йўқолган ва ўғриланган IMEI-кодларнинг ягона «қора рўйхати»ни яратишга келишиб олди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиб юрган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Улар 175 кишининг паспортидан фойдаланган.
2020 ва 2021 йилларда судлар Андижонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни учинчи шахсларнинг паспортлари орқали ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига оид жиноят ишини кўриб чиқди. Суд қандай якунлангани ва судланувчилар нима учун жазолангани — «Газета.uz» материалида.
АКТ вазири Шерзод Шерматов таъкидлашича, IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топиш керак. «Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур», — деди у.
Мобил қурилмалар импорт қилувчиларига IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклатилди. SIM-карта учун биринчи слот 2019 йил 1 ноябрга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлса, иккинчи слот бепул рўйхатга олинади.
Мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини пулли рўйхатга олишдан, ҳисоб-китобларга кўра, 135,5 млрд сўм тўпланди. Жами бўлиб 47 миллиондан зиёд код рўйхатга олинган. АКТ вазирлиги мобиль қурилмаларнинг расмий импорти ҳажми бир неча баробарга ўсганини маълум қилди.
UZIMEI оператори IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Эндиликда абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг