Давлат солиқ қўмитаси Inbazar дўконларида ишлайдиган ходимларнинг фақат 1 нафари расмий равишда ишлаётганини рад этди. Қўмитанинг қайд этишича, мазкур савдо бренди остидаги 3 та тадбиркорлик субъектида жами 44 нафар ходим расман ишлаяпти.
Inbazar кийим дўконининг қоровули сотувчини сўкиб, калтаклагани учун 7 суткага қамалди. Ҳолатни «қолган ходимларга ўрнак бўлиши учун» видеога олган катта менежерга эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Inbazar кийим дўкони ходими бошқа бир ходимни калтаклагач, воқеа жамоатчилик эътиборига тушди. Шундан сўнг дўкон асосчисининг ходимларига хатоси учун куч ишлатгани акс этган видеолари ҳам тарқалди. Раҳбарга нисбатан терговга қадар текширув кетмоқда. Воқеалар ривожи.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг