Пайариқ тумани тез тиббий ёрдам биносининг ёнида Isuzu юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса жойидаги Cobalt ёнғин таъсирида зарарланган бўлиши мумкин.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Аммо 2018 йилдан ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмаган шаҳар йўловчи автомашиналарини харид қилиш тақиқланган.
Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.
Тошкентдаги автобус саройлари қисқа фурсатда кам ҳаракатли фуқаролар учун ноқулай бўлган 150 дан ортиқ Isuzu автобуслари билан бойиди. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари «Газета.uz»га бунинг вақтинчалик ечим эканини маълум қилди. У соҳага ҳуқуқ-тартибот органларининг жалб қилинганига ҳам изоҳ берди.
Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Тошкент-Ўш-Андижон йўлида Isuzu автобуси ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафардан 4 нафарга етди. 33 киши шифохоналарда қолмоқда, улардан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, 5 нафарининг аҳволи оғир.
Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.
А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралида «Исузу» автобуси ва «Фура» юк машинаси тўқнашиб кетди. ССВ тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олгани, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этганини маълум қилди.
Жиззахда Isuzu юк машинаси рулида ухлаб қолган қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia-2даги 5 киши ҳалок бўлди.
Наманган вилоятининг Поп туманида Isuzu юк машинаси йўл четидаги жарга ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг