Йил якунига келиб Ўзбекистоннинг IТ ва телекоммуникация хизматлари экспорти ҳажми 900 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Давлат органларининг 3000 нафар ходими, шунингдек, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари сунъий интеллект соҳасида малака ошириши режалаштирилмоқда.
Президентга олиб кирилган тақдимотда сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш таклиф қилинди. СИ технологиялари марказини ташкил қилиш, банк-молия соҳасида СИни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Президент IT соҳасига доир йиғилишда маҳалла қўмиталари ходимлари планшет ва компьютерлар билан таъминланса ҳам, рақамли ечимлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. «Рақамли маҳалла» тизимини ишга тушириш, «Халқ назорати» платформасини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Андижонда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёш IT мутахассислари учун «Digital Valley» оромгоҳи бўлиб ўтмоқда. 60 нафар йигит-қиз 5 кун давомида дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг бўйича маҳоратларини оширади, халқаро компаниялар вакиллари билан ўзаро фикр алмашади.
Ўзбекистонда IT бўйича President Tech Award танлови май ойидан бошлаб ўтказилади. Унда 30 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар бешта асосий, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар эса махсус йўналиш бўйича жамоавий иштирок этиши мумкин.
Камола Собирова АКТ вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У вазирликда ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш билан шуғулланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг