Ўзбекистоннинг 15 та чекка ҳудудида IT-шаҳарчалар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, уларда ёшлар IT, хорижий тиллар ва замонавий касбларга бепул ўқитилади. «Шиддат билан ўзгараётган даврда ҳамма соҳага ахборот технологияларини биладиган кадрлар керак», — деди президент.
Чоршанба куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиши тугалланмаган IT-парк биносининг 21-қаватида пенопласт қолдиқлари ёниб кетиб, 5 кв.м майдонни зарарлади. ФВБ ёнғинни 10 дақиқада ўчирди. Воқеадан ҳеч ким жароҳат олмади. Ҳозир унинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланяпти.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилди. Уларда «Алоқабанк» ва «Ўзбектелеком» жойлашган. Келгусида бу ерга АКТ вазирлиги ва саноат корхоналари кўчирилади. Президент осмонўпар бинолардан бирининг томига кўтарилди. Фото.
1 апрелдан IT компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар учун 3 йиллик IT-Visa бериш режалаштирилмоқда. Ушбу виза эгалари Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Шанба куни Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташриф буюриб, уни «замонавий IT-хабга айлантириш кераклигини» таъкидлади. Давлат раҳбари шу ернинг ўзида ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилари билан ҳам суҳбатлашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг