Энергетика вазирлиги ва Masdar (БАА) ўртасида COP29 саммити давомида Учқудуқ туманида 1000 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Лойиҳа йилига 3,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
Президент томонидан Бухоро вилоятида учта йирик объект — MTO газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва Бухоро халқаро аэропорти қурилиши бошланди.
Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш электр станциялари, Навоий вилоятининг Томди туманида шамол электр станциясининг биринчи босқичи ишга туширилди. Уларнинг умумий қуввати 2400 МВтни ташкил қилади.
Ўзбекистон президенти БААнинг етакчи корхоналари делегацияси билан учрашув якунида Masdar компанияси билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади, шунингдек, компания раҳбарига «Дўстлик» орденини топширди.
Қашқадарёда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланиш бўйича ўтказилган тендернинг дастлабки ғолиби эълон қилинди. ФЭС БААнинг Masdar компанияси томонидан барпо этилади.
ЕТТБ Masdar компанияси учун Ўзбекистонда умумий қуввати қарийб 900 МВт бўлган учта қуёш электр станциясини қуриш учун 205 миллион долларлик молиялаштириш пакети ажратади.
Томди туманида қурилаётган, қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси учун Хитойнинг Ланжоу шаҳридан махсус транспорт воситалари орқали турбина ва генераторлар олиб келинмоқда. Лойиҳа йил якунида ишга туширилиши ва Марказий Осиёдаги энг йирик ШЭС бўлиши кутилмоқда.
Masdar компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бири 220 МВт қувватга эга иккита фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа шартномалари имзоланди. Қурилиш 2022 йилнинг биринчи чорагида бошланади.
Амирликнинг Masdar Сурхондарёда қуриладиган фотоэлектр станция қурилиши бўйича ўтказилган тендерда энг жозибадор тарифни билдирди. Тендер ғолиби бўладиган инвестор шунингдек, 200 кВ бўлган янги подстанция ҳамда 52 км узунликдаги электр ўтказувчи линияни қуриши лозим бўлади.
БААнинг «Masdar» компанияси Зарафшонда шамол электр станциясини қуришни бошлади. 2024 йилнинг охиригача фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур станция 1,5 млн хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқариши кўзда тутилган.
Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг