Ички кийимлар дўконини танқид қилган чирчиқлик блогер жаримага тортилди. Бу ишни «ўзининг диний қарашларидан келиб чиқиб» қилганини айтган фуқарога тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тушунтирилди. Пойтахт ИИББ жамиятда ўзини тутиш қоидалари ва қонунчиликка итоаткор бўлишга чақирди.
Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтариб, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Суратлар интернетдаги танқид ва туман ҳокимлиги билан ўтказилган «тушунтириш суҳбати»дан сўнг олиб ташланганди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.
Интернетда Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони ташқи витринасига жойлаштирилган моделлар суратини танқид қилинган видео тарқалди. Кейинчалик суратлар олиб ташланди. Дўкон раҳбари бу туман ҳокимлигининг илтимосига биноан амалга оширилганини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг