«Газета.uz» июнь ойи бошида ноткоинни 800 минг сўмга сотгани учун 10 суткага қамалган талаба Исмоилжон Нормаматов билан суҳбатлашди. У мазкур ҳолат, бу унинг ўқиши ва ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди, шунингдек, бундай жазонинг қанчалик асослилиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда айни вақтда ноткоин криптоактиви билан қонуний тарзда савдо қилиш имконияти йўқлигини маълум қилди. Агентлик лицензияга эга хизмат провайдерларига ўз савдо саватларига янги чиққан, оммалашаётган криптоактивларни ҳам қўшиш бўйича таклиф берган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг