Марказий банк Brio Group МЧЖнинг (Oson бренди) тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензиясини тиклади. Компания лицензиясининг амал қилиш муддати 17 октябрда тўхтатиб қўйилганди. Ундан аввал эса Oson`га қонун талабларини бузгани учун жарима санкцияси қўлланган.
Тўлов тизимлари мижозлар номидан конвертация билан боғлиқ операцияларни амалга ошириб, буни экспорт тушуми сифатида кўрсата бошлади, деди Марказий банк раиси. Улар, шунингдек, пулни жўнатувчи ва олувчилар ким эканини аниқлаштирмади, шу сабабли чекловлар киритиш керак бўлди, дея қайд этди у.
Oson тўлов хизмати қабул қилувчи ва жўнатувчи тўғрисидаги талаб қилинадиган маълумотларни қонунчиликда кўрсатилганидек акс эттирмагани учун жаримага тортилди, дея хабар қилди Марказий банк. Регулятор тўлов ташкилотлари учун халқаро пул ўтказмалари бўйича чекловларга ҳам изоҳ берди.
Oson тўлов хизмати Марказий банк жарима санкциялари иши бўйича барча сўровларни қайтариб олиши ва жаримани тўлашини маълум қилди. Oson 5 сентябрдан мустақил равишда хорижий пул операцияларини амалга оширмаяпти, дея қайд этди компания.
Oson тўлов хизмати 5 сентябрдан халқаро пул ўтказмалари ва хорижий хизматлар учун тўловларни вақтинча тўхтатди. PayWay ҳам барча халқаро йўналишларда, шу жумладан, Россиядан ва Россияга пул ўтказмаларини тўхтатмоқда ва буни Марказий банкнинг талаби билан изоҳлади.
«Газета.uz»га Brio Group (Oson) МБ қўллаган жарима юзасидан изоҳ берди. Шунингдек, тўлов ташкилотлари 5 сентябрдан трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида огоҳлантирилгани айтилди. Компания МБдан миллионлаб мижозларга таъсир қилувчи масала бўйича шаффоф мулоқот ташкил этишни сўраяпти.
Марказий банк жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун Brio Group (Oson) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланганини маълум қилди.
Ўзбекистондаги иккита йирик тўлов хизмати ўз фаолиятидаги узилишлар ҳақида хабар берди. Oson Uzcard ва Humo карталари тизимдан вақтинча узилганини маълум қилди. Payme`да ҳам Uzcard ва Humo орқали пул ўтказмалари ишламаяпти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг