Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари устидан солиқ назорати ўрнатилишини бекор қилишни назарда тутувчи янги Конституцияни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.
«Юксалиш» ҳаракати жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид эканини маълум қилди. Ҳаракат бу масалани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.
Жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари бўйича электрон ҳисобварақаларни расмийлаштириш, яъни бу маълумотларни солиқ органларига ўтказиш тартибига Марказий банк салбий муносабатда, деди Марказий банк раиси. Мутахассисларнинг айтишича, бу норма банк сири тўғрисидаги қонун ва Конституцияга зид.
Картадан картага (p2p) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар Солиқ қўмитаси томонидан рад этилди.
Ўзбекистон Марказий банки шубҳали операциялар рўйхатини кенгайтирди. Энди улар орасида 30 кун ичида мобил илова орқали картадан бошқа карта ёки электрон ҳамёнга БҲМнинг 500 баравари (150 млн сўм) ва ундан ортиқ миқдорда пул ўтказиш ҳам бор.
1 майдан бошлаб тўлов ташкилотлари жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари учун электрон ҳисоб-варақаларни расмийлаштириши керак. Адлия экспертизаси вақтида қарор лойиҳасида бу банд бўлмаган. Адлия вазири Акбар Тошқулов вазиятга изоҳ берди.
Spot мониторингида айрим бозорларда тадбиркорлар қўлларида карта ва ишлаб турган терминал бўлишига қармасдан, тўловларни пул ўтказиш йўли билан тўлашни сўрашаётгани аниқланди. Нашрнинг фикрича, p2p-тўловлар Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда. ДСҚ раҳбари Шерзод Кудбиев аввалроқ бунинг катта муаммо эканини айтиб, фуқароларни QR-кодли чек бермайдиган сотувчилардан маҳсулотлар сотиб олмасликка чақирган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг