4 июнь куни Coca-Cola Uzbekistan компанияси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида плоггинг эко-пойгаси ташкил этилди, шунингдек #PET2NATUREUZ эко-челленжи иштирокчилари тақдирланди.
Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари бўлган Инҳа ва ЎзМУ талабалари бренд фаолиятига муносабатлари ва компаниялар эко лойиҳани қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳимлиги ҳақида фикр билдиришди.
Webster, ТДИУ ва ЖИДУ олийгоҳлари талабалари ҳамда Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари ўзларининг эко-кун тартибига муносабатлари, пластикни қайта ишлашнинг аҳамияти ва ижтимоий фаол компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўзлаб беришди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг