«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд қарорига кўра, Фармацевтика агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари 16 йил, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тармоқларда Тошкент вилоятида «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги буни рад этиб, шу пайтгача 9 нафар бола ушбу доридан заҳарланганини, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатдалигини маълум қилди.
ССВга кўра, «Док-1 Макс» дорисидан болаларнинг оммавий ўлими кузатилганидан сўнг уйма-уй юрган ҳолда «Хонадон дори қутиси» назоратдан ўтказилади. Quramax Medical компаниясининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш юзасидан зарур чоралар кўрилади.
ССВнинг янги раҳбари Амрилло Иноятов дорихоналарга йўллаган хатида Quramax 2022 йилда импорт қилган барча дориларнинг сотилишини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди. «Док-1 Макс» ва «Амбронол» препаратларининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси ҳам киритилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг