Safia ва Madina-Muxlisa Star компаниялари Тошкентнинг «Боғишамол» истироҳат боғи ҳудудидаги 1,2 гектарлик ер учун судлашмоқда. Аввалроқ Safia яқиндагина 40 млрд сўм эвазига қурилган янги завод биносини сақлаб қолишни сўраб президентга мурожаат қилган эди. Madina-Muxlisa Star эса шаҳар ҳокимлиги ерни захирага олиш ва уни қандолатчилик фирмасига ажратиш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилган, деб ҳисобламоқда. Туман ҳокимлиги ҳам изоҳ берди. «Газета.uz» барча томонларнинг фикрларини тўплади.
Safia қандолат маҳсулотлари тармоғи асосчиси Бекзод Самигжонов компаниянинг яқинда қурилган янги заводини қутқаришни сўраб президентга мурожаат йўллади. Завод қурилган ер президент топшириғи билан берилганди. Бироқ, ернинг аввалги ижарачиси суд орқали ер ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга эришди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг