Ўш шаҳри ҳокимлиги Самарқанд автомобиль заводидан (SamAuto) 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобусини харид қилади. Харид Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
UzAuto Motors ва бошқа компанияларга автомобилларни экспорт қилишда «йўл харажатлари»ни қисман қоплаш учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм ажратилади. Маблағни 2022 йилда утилизация йиғимини қоплаш учун ажратиш режалаштирилган, аммо ўшанда маблағ етишмаган.
UzAuto Motors, «Жиззах автомобиль заводи», ADM Jizzakh, Roodell ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар 2021 йилнинг биринчи ярмида жами 2,57 трлн сўмлик (240,9 млн доллар) божхона божлари, ҚҚС ва акциз солиқларини тўлашдан озод қилинган. UzAuto Motors автомобиллари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар ҳам миллиардлаб сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.
SamAuto компанияси 2021−2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Хитойлик BYD компаниясининг электробуси — пол қисми паст бўлган, зинапоялар ва подиумсиз — 51-йўналиш бўйлаб синовдан ўтказиш учун «Тошшахартрансхизмат»га топширилди. SamAuto ўз моделини ишлаб чиқиш учун йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг