Saneg нефть-газ компанияси 2024 йил бошида Saneg Атом шуъба корхонасини ташкил этди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, «ушбу йўналишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида» Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича мавжуд вазият таҳлил қилинмоқда.
Saneg Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги иккита водород ишлаб чиқариш блокини АҚШнинг Air Products компаниясига 140 млн долларга сотмоқда. Шартнома ҳали тўлиқ хусусийлаштирилмаган завод улушини ўтказишни назарда тутмайди, дея аниқлик киритди Saneg масъуллари.
Enter Engineering ва Saneg ходимлари маош ойлаб кечикаётгани ҳақида мунтазам хабар беряпти. Маош берилишини талаб қилаётган ишчиларнинг фото ва видеолари интернетда ҳам бир неча бор тарқалди. «Газета.uz» ходимлар билан вазият ва уларни бу компанияларда нима ушлаб тургани ҳақида гаплашди.
2022 йилнинг май ойида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги 100 фоиз давлат улуши Saneg компаниясига 100 млн долларга сотилгани хабар қилинган эди. Аммо ҳозирда 58,5 фоиз улуш давлат ҳисобида сақланиб қолмоқда. Давактив буни инвестор кўчмас мулк учун маблағни ҳали тўлиқ тўламагани билан изоҳлади.
UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари ва Чиноз НҚИЗни сотиш 2024 йил иккинчи чораги учун инвестиция дастурига киритилган. Бир неча ой олдин «Ўзбекнефтгаз»дан ушбу объектларни бошқа компания сотиб олгани хабар қилинганди. Кўрсатилган нарх (нефть ускуналари билан бирга) — 70 млн доллар.
Saneg нефть-газ компанияси Италиянинг мой ва мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи CGC Lubricants Italy компаниясини сотиб олди. Битим Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги мойлар учун формулалар, технологиялар ва Европа хавфсизлик сертификатларини олиш соҳаларида тажриба алмашишни ўз ичига олади.
«Лукойл» ва Saneg билан тузилган шартнома шартлари газ танқислигига сабабчи эмас, деди энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев. У Ўзбекистон газ ва электр энергияси экспортини деярли бутунлай тўхтатгани, яқин кунларда узилишлар билан боғлиқ муаммолар 80 фоизга ҳал бўлишини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг