Хитой ҳукумати амалдорларга iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларини идорага олиб киришни тақиқлади. Бу ХХРнинг хорижий технологияларга қарамликни камайтиришга уриниши билан боғлиқ. Чеклов мамлакатда Apple маҳсулотлари сотувининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Юқори технологиялар соҳасидаги олимлар ва ишбилармонлар, жумладан, Илон Маск ва Стив Возняк сунъий интеллектни ривожлантиришни 6 ойга тўхтатиб туришга чақирди. Шу вақт ичида улар AI соҳасида хавфсизлик ва тартибга солиш бўйича протоколларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.
Tesla 2023 йилда Optimus робот моделини ишлаб чиқариши мумкин. Илон Маск яратиладиган робот «одамлар қилишни истамайдиган ишларни бажаришга қодир» бўлишига ваъда берди. Бироқ, ҳали унинг прототипи намойиш қилинмади. Миллиардер Tesla`нинг ўзи роботларнинг биринчи фойдаланувчисига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Навбатдан олдин эмланган Перу ташқи ишлар вазирининг истеъфоси, Қирғизистон президентининг Россияга ташрифи арафасида ўз-ўзини яккалагани, Tesla’нинг Ҳиндистонда завод очаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Хитойда саккиз ой ичида биринчи марта коронавирус билан касалланган беморнинг ўлими, AҚШнинг Teslaни 158 мингта автомобилни қайтариб олишга чақиргани, Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун доирасида илк бор шахснинг ҳибсга олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Nikola компанияси электр юк машиналари стартапидан йирик автомобилсозлик саноатига ўтиб, Teslaнинг асосий рақибига айланиши мумкин. Nikola юк машиналаринг ишлаб чиқарилиши 2024 йилдан бошланиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг