«tiktok» тегли мақолалар


TikTok АҚШда блоклангач, бир неча соатдан сўнг яна ишлай бошлади
20 январь 2025, 14:56

TikTok АҚШда блоклангач, бир неча соатдан сўнг яна ишлай бошлади

Юклатилган талабни бажармагач, TikTok АҚШда блокланди ва App Store ҳамда Google Play`дан олиб ташланди. Бироқ Трампнинг платформани сақлаб қолиш ҳақидаги баёнотидан сўнг компания ишини қайта тиклади. Фойдаланувчиларга эса «Трампнинг ҳаракатлари туфайли TikTok АҚШга қайтди!» деган хабар йўлланди.

Албанияда TikTok фаолияти камида бир йилга тақиқланди
23 декабрь 2024, 22:04

Албанияда TikTok фаолияти камида бир йилга тақиқланди

Албания ҳукумати ижтимоий тармоқдаги жанжалдан сўнг 14 ёшли ўсмирнинг ўлдирилиши ортидан TikTok фаолиятини тақиқлади. Чеклов 2025 йил бошида кучга киради ва бир йил амалда бўлади. Платформанинг ўзи қотиллик ва TikTok`нинг боғлиқлигини рад этмоқда.

Қозоғистон TikTok`ни блоклаш ҳақида ўйламоқда
23 апрель 2024, 21:22

Қозоғистон TikTok`ни блоклаш ҳақида ўйламоқда

Қозоғистон ҳукумати TikTok платформасини блоклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Уларнинг фикрича, ижтимоий тармоқлар орасида мамлакатда тарқатиш тақиқланган материаллар сони бўйича айнан TikTok етакчилик қилмоқда.

Европа Иттифоқи TikTok устидан тергов бошлади
19 февраль 2024, 19:23

Европа Иттифоқи TikTok устидан тергов бошлади

Европа Комиссияси рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича TikTok`га нисбатан иш қўзғатди. Регулятор, хусусан, платформа вояга етмаганларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилаётгани ёки йўқлигини текширади.

Ўзбекистонда блокланган TikTok солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
9 октябр 2023, 16:24

Ўзбекистонда блокланган TikTok солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

TikTok ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда 2021 йилнинг ёзидан буён блокланганига қарамай, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Эндиликда хизматлар учун тўлов 12 фоизлик ҚҚСни ўз ичига олади.

Самарқанддаги кафелардан бирида тиктокер кекса одамни масхара қилди
17 март 2023, 19:16

Самарқанддаги кафелардан бирида тиктокер кекса одамни масхара қилди

Самарқанддаги кафелардан бирининг ёш ходими кекса одамни масхара қилганини видеога олиб, TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштирди. ИИБ у билан профилактик суҳбат ўтказиб, маъмурий баённома тузди.

ХТББ ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеоси «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди
1 март 2023, 10:47

ХТББ ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеоси «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди

TikTok`да Тошкентдаги ўқувчи қизларнинг машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки долларларни сочган ҳолда ўйнагани акс этган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Пойтахт халқ таълими бош бошқармаси ҳолат бўйича қизларнинг ота-онаси узр сўраганини ва рақс «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди.

АКТ вазири TikTok вице-президенти билан музокаралар ўтказди
16 март 2022, 23:40

АКТ вазири TikTok вице-президенти билан музокаралар ўтказди

АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда блокланган TikTok вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн-учрашув ўтказди. Аввалроқ, TikTok, қолаверса, Twitter ва «ВКонтакте» тўсатдан очила бошлаганди, бироқ, орадан сал вақт ўтиб, киришда яна қийинчиликлар юзага келди.

Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва VK очилишни бошлади (ёки йўқ)
16 март 2022, 21:24

Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва VK очилишни бошлади (ёки йўқ)

Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлари эркин очилишни бошлади. Шу билан бирга, улар кириш чекланган ижтимоий тармоқлар рўйхатидан чиқарилмаган. Ҳозирча расмий изоҳ берилмади. (Кейинроқ киришда қийинлаша бошлади.)

Ахборотни блоклаш техник жиҳатдан жуда қийин масала. Бу самара бермайди — адлия вазири TikTok ҳақида
7 февраль 2022, 13:16

Ахборотни блоклаш техник жиҳатдан жуда қийин масала. Бу самара бермайди — адлия вазири TikTok ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов TikTok`ни блоклаш ҳақидаги таклифларга муносабат билдириб, ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдори эканини, TikTok`ни блоклаш техник жиҳатдан жуда қийин масала эканини айтди. «TikTok`дан бошқа жойда ёмон контент йўқми, интернетга кирсангиз, бошқа бўлмағур сайтлар йўқми?», — деган вазир.

«Адолат» партияси TikTok тармоғини бутунлай блоклашни таклиф қилмоқда
2 февраль 2022, 12:20 1

«Адолат» партияси TikTok тармоғини бутунлай блоклашни таклиф қилмоқда

«Адолат» СДП Ўзбекистонда TikTok тармоғини бутунлай блоклашни таклиф қилди. Партия буни тармоқдаги видеолар орасида ўзгалар ҳаётига дахл қилувчи номақбул кадрлар кўпаяётганлиги билан изоҳлаган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Русланбек Давлетов — ижтимоий тармоқлар блокланиши ҳақида
20 декабрь 2021, 18:24

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Русланбек Давлетов — ижтимоий тармоқлар блокланиши ҳақида

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистонда TikTok фаолиятини тармоқда «кераксиз контентни» кўрганларнинг ўзи чеклаган. Адлия вазири Русланбек Давлетов эса ахборот алмашинуви эркинлиги тарафдори эканлигини маълум қилди. «Ҳозирги асрда ахборотни ҳеч қачон чеклаб, сиз уни устига ўтириб, жиловлай олмайсиз» — деди у.

16 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 декабрь 2021, 22:00

16 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор ҳибсга олингани, TikTok узилишлар билан ишлай бошлагани, «Қўйлиқ» бозорининг босқичма-босқич кўчирилиши, Ғафур Ғулом боғини ижарага олган инвестор мажбуриятларини бажармагани, тупроқшунос Галина Стулинанинг Орол денгизи ҳақидаги интервьюси ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 16 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

TikTok тармоғига ўзбек тили қўшилиши мумкин
16 декабрь 2021, 10:29 1

TikTok тармоғига ўзбек тили қўшилиши мумкин

Комил Алламжонов ТikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрамга тармоқни Ўзбекистон қадриятлари ва минталитетига мослаш таклифини билдирди. Компания масъуллари эса унинг таклифларини инобатга олиниши қаторида, TikTok`га ўзбек тилини ҳам киритишга тайёрлигини маълум қилган. Тармоқ ҳануз узилишлар билан ишлаяпти.

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги
6 декабрь 2021, 16:32

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги TikTok Fest концерти юзасидан муносабат билдириб, у ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблашини маълум қилди. Қолаверса, бу каби концертларга вазирлик эмас, балки ИИВ ва ҳокимият масъул экани айтилди. Ëшлар ишлари агентлиги эса концерт дастури бекор қилинганини қайд этди.

«Келишилмаган харакатлар». Ижтимоий тармоқларнинг блокланиши бошқа кўплаб саволларни келтириб чиқарди
8 ноябрь 2021, 15:58

«Келишилмаган харакатлар». Ижтимоий тармоқларнинг блокланиши бошқа кўплаб саволларни келтириб чиқарди

«Ўзкомназорат» қонунда белгиланган талабни бажарди, шунга қарамасдан, регулятор раҳбари ишдан бўшатилди, қонунбузарлар рўйхатидан эса барча ижтимоий тармоқлар ҳам чиқариб ташлангани йўқ. Мисол учун, «ВКонтакте», Twitter, WeChat, TikTok ва Skype ҳануз қора рўйхатда. «Келишилмаган ҳаракатлар» ортидан ижтимоий тармоқларнинг блокланиши ва жавобсиз қолаётган саволлар ҳақида мутахассислар фикри.

«Миллий тикланиш» партияси TikTok`ни бутунлай блоклашни таклиф қилди
14 сентябрь 2021, 13:15

«Миллий тикланиш» партияси TikTok`ни бутунлай блоклашни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» демократик партияси TikTok ижтимоий тармоғини болалар учун хавф майдони деб атаб, унинг фаолиятини бутунлай чеклашни таклиф қилди.

«Ўзкомназорат» Wechat`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади
26 июль 2021, 13:52

«Ўзкомназорат» Wechat`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади

Шахсий маълумотлар бўйича қонунчиликни бузган TikTok, Twitter, Skype ва «ВКонтакте» интернет платформалари қаторига Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам қўшилди. Ўзбекистонда ушбу ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланган.

Болалар устидан пул сочган ургутликка маъмурий баённома расмийлаштирилди
14 май 2021, 16:34

Болалар устидан пул сочган ургутликка маъмурий баённома расмийлаштирилди

Ургут туманида болалар устига пул сочган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унга нисбатан карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 январь 2021, 20:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Италия бош вазирининг истеъфоси, АҚШ тарихида илк бор аёл кишининг Молия вазирлиги раҳбари этиб тайинлангани, Флориданинг бу йилги Олимпиадани ўтказишни таклиф қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг