«Ўзавтосаноат» ва Хитойнинг BYD Auto компанияси Ўзбекистонда автомобилларини тўлиқ циклда ишлаб чиқаришни ташкил этишга келишиб олди. Келгусида двигателлар, электромоторлар ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Аввалроқ томонлар Ўзбекистон бозори ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Аввалроқ, «Газета.uz» депутат Расул Кушербаев билан айни шу мавзудаги интервьюни эълон қилганди.
12 декабрь куни Москва вилояти ҳудудида UzAuto Motors автомобилларни мижозга етказаётган автотрейлерда ёнғин чиқди. Аланга автотрейлер кабинасидан автомобиллар юкланган трейлерга тарқалган. Натижада 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
«Chevrolet Onix» машинасининг Ўзбекистондаги нархи 9−12 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ушбу модель 2022 йилнинг 4 чорак якунида локализация қилинади.
Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада ушбу йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади.
Январь-сентабрь ойларида Ўзбекистонда 217 мингдан ортиқ енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Умумий ҳажмда энг кўп Cobalt ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқарилди.
2019 йил якуни бўйича UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 триллион сўмдан ошди. Компания раҳбари вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовнинг ваколат муддати узайтирилди.
Ўзбекистонда август ойида 7301 дона, йил давомида эса 52202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсган эҳтиёжини қондириш мақсадида UzAuto 27 та ISUZU D-Max ва 250 дона Chevrolet Damas автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этди. Шунингдек, Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси кейинги ҳафтадан етказиб берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг