Асли жарқўрғонлик Рўзихон Очилов ҳаётини почтага бағишлаган. 58 ёшли почтачи ҳар куни 100 чақиримдан ортиқ масофа босиб, чўлдаги шаҳар аҳолисига даврий нашрлар, хатлар ва жўнатмаларни етказади. «Газета.uz» энг кўҳна касблардан бирининг қувончлари, қийинчиликлари ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Марказий банк Qulay Pul тўлов тизими оператори ва ўз тўлов тизимини йўлга қўйишни режалаштирган UzPost шуъба корхонасининг лицензияларини чақириб олди.
15 майдан Тошкент шаҳрида транспорт карталари сотувчи шохобчалар фаолияти тугатилади. Йўловчилар ATTO транспорт карталарини UzPost алоқа бўлимларидан харид қилиши мумкин бўлади.
14 апрель куни Тошкентдаги Алоқа тарихи музейида халқаро посткроссерлар йиғини бўлиб ўтади. Тадбир арафасида UzPost посткроссинг фаолияти, унинг Ўзбекистонда ривожланиши ва қандай қилиб посткроссер бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
UzPost («Ўзбекистон почтаси») республика бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Хизмат нархи 1 кг учун 15 минг сўмдан бошланади, қўшимча килограмм учун 3 минг сўмдан тўланади. Мижозлар сайтда етказманинг боришини кузатиши мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг