2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этди.
Қашқадарёдаги йўллардан бирининг четига аварияга учраган автомобиль ўрнатилди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бу йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.
Ўзбекистонда олти ойда 3559 та ЙТҲ содир бўлди (бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кам), уларда 2775 киши жароҳат олди (-2,4%), 784 киши эса ҳалок бўлди (-13,9%). ЙТҲларнинг қарийб тўртдан бири тезликни ошириш оқибатида юзага келган. Салкам ярми эса пиёдаларни уриб кетиш билан боғлиқ.
2020 йилда пандемия даврида бахтсиз ҳодисалар ҳамда уларда ҳалок бўлган ва жароҳатлар сони бўйича статистик маълумотлар камайганидан сўнг, 2021 йилда бу кўрсаткичлар кескин ошди. Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш ва ҳаракатни нотўғри ташкил этишдир. Пиёдалар ўтиш йўлакларида қанча одам уриб юборилган бўлса, белгиланмаган жойларда ҳам шунча одам қурбон бўлган.
2021 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, унда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Авариялар оқибатида 2,5 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, шундан 263 нафар ёш бола ҳисобланади. Президент видеоселекторда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берди.
Шавкат Мирзиёев коронавирусга қараганда йўллардаги авариялар оқибати одамлар кўпроқ вафот этаётганини таъкидлади. «Нимага куйиб-пишмаймиз? Нимага ўлим кўпайяпти?», — деб сўради у. Президент ҳайдовчиларни ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқ берди. «Дарсга бормасдан гувоҳномани оляпти. Нима, Ўзбекистонда қонун йўқми?», — деди у.
Ўзбекистонда илк бор ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди. Йўл ҳаракатининг турли иштирокчилари ва муҳандислар кўча ва йўллардаги хавфсизлик, болаларга ЙҲҚни ўқитиш дастурлари, Тошкентда велосипед инфратузилмаси муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг