Qanot Sharq авиакомпанияси А320 самолётларига техник хизмат кўрсатиш туфайли январь-март ойларига мўлжалланган 20 дан ортиқ рейсини тўхтатади. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон шаҳарларидан Москва ва Санкт-Петербургга бориб қайтиш рейсларидир.
Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Хусусан, чоршанба кунидаги Жидда — Тошкент — Жидда ва Теҳрон — Тошкент — Теҳрон парвозлари бекор қилинди.
Boeing раҳбарлари компаниянинг энг катта инқирозига олиб келган самолётлар хавфсизлиги бўйича бир қатор можаролардан сўнг истеъфога чиқади. Сўнгги бахтсиз ҳодиса январь ойида бўлган: Alaska Air авиакомпаниясининг 737 MAX 9 самолётидаги эшик панели парвоз пайтида чиқиб кетганди.
Рақобат қўмитаси Humo Air 2024 йилда 284 та авиарейсни бекор қилгани ва йўловчилар чипта пулини қайтариб ололмаётганини билдирди. Оқибатда истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун бузилган. Компания пулни қайтариш бўйича аризалар кўплиги, аммо барчаси ҳам тўғри ва тўлиқ эмаслигини айтмоқда.
Ўзбекистон ва Исроил ҳаво қатновини амалга оширишда авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилди. Бу бўйича 1996 йилда кучга кирган ҳаво транспорти тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритилди.
Silk Avia икки кун ичида 250 га яқин чиптани сотишга улгурди. Сешанба куни у илк тижорий рейсини амалга оширди. Тошкентдаги тақдимотда ҳудудлар ўртасидаги қатновни тиклаши айтилаётган ҳаво компаниясини жамоат транспорти билан таққослашди — «ўтирдинг ва кетдинг». «Газета.uz» синов парвозида бўлди.
Йил охирига қадар Ўзбекистонда камида иккита янги авиакомпания ташкил этилиши кутилмоқда, дея маълум қилди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари Илхом Махкамов. Унинг сўзларига кўра, компаниялар аллақачон фуқаролик авиацияси агентлигига ариза топширишган ва лизинг асосида самолётларни сотиб олиш устида иш олиб боришмоқда. Авиакомпаниялардан бири Air Marakanda бўлиши мумкин.
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси фойдаланилган иккита Airbus A320−200 самолётини ижарага олди. Авиакомпания ҳудудий аэропортлардан Туркия, Саудия Арабистони, Россия ва Қозоғистон йўналишлари бўйича парвозларни амалга оширади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг