«Евро-5» ва ундан юқори экологик стандартларга жавоб берадиган юк машиналари яна уч йил давомида божхона божлари ва утилизация йиғимларидан озод қилинади, дейилади президент билан учрашувда. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термизга парвозлар сонини икки баравар ошириш буюрилди.
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси 17 августдан Деҳли ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширади.
21 август куни EASYBOOKING компанияси Centrum Air ҳамкорлигида Тошкент-Доҳа (Қатар) йўналишида илк парвозни йўлга қўйди. А-320 самолётининг биринчи йўловчилари орасида «Навбаҳор» клубининг мухлислари ҳам бор. Шунингдек, EASYBOOKING дастлабки 3 рейс йўловчиларига Қатар визасини бепул тақдим этмоқда.
19 августдан Тошкент-Благовешченск-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар амалга оширилади. Парвозлар ҳар ҳафта шанба кунлари амалга оширилади.
5 майдан Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Иркутск-Фарғона йўналиши бўйича парвозларни тиклайди. Қатновлар 2021 йилда тўхтатилганди.
Россиянинг «Победа» авиакомпанияси апрель ойи охиридан Москвадан Тошкент ва Самарқандга чартер рейсларни бошлашни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларга мунтазам қатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Даниянинг Maersk Air Cargo юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Компания бошида ҳафтасига 6 марта рейсларни амалга оширади. Илк парвоз 20 мартга белгиланган.
Хитой авиакомпанияси Сиандан Тошкентга авиапарвозларни 10 февралдан тикламоқда. Рейслар 2020 йилда пандемия сабабли тўхтаб қолганди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарига 1 февралдан бошлаб Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан авиарейс амалга оширилишини маълум қилди. 10 февралдан эса ҳар куни 2 тадан, Рамазон ойи давомида эса ҳар куни 3 тадан авиа қатнов йўлга қўйилади.
Кучли қор ёғиши оқибатида Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Шу сабабли Uzbekistan Airways 26 январь кунги Тошкент — Истанбул — Тошкент ҳамда Истанбул — Фарғона — Истанбул йўналишидаги рейсларни бекор қилди.
5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар оширилади. Бунда Москва — Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 4 тагача рейс, Москва — Самарқанд, Бухоро бўйича ҳафтасига 2 та рейс йўлга қўйилади.
Қатар авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Мвзкур ҳаво қатновини «Qatar Airways» авиакомпаниясининг беш турдаги самолётлари амалга оширади.
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Украинанинг МАУ авиакомпанияси 8 апрелдан 29 апрелгача Киевдан Тошкентгача ва Тошкентдан Киевгача чартер рейсларини амалга оширади.
Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади. Олдинроқ, Фарғонага ҳам рейс очилган эди. Қолаверса, энди Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатнови ҳам амалга оширилади.
Янги коронавирус аниқланган Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР билан авиақатновларга қўйилган тақиқ муддати 1 февралгача узайтирилди.
21 декабрдан 10 январга қадар Ўзбекистон Европанинг 6 та ҳамда Австралия ва ЖАР билан авиарейсларни тўхтатмоқда. Бунга ушбу давлатларда янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви сабаб бўлган.
Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин бир кеча-кундузда 181 мингта рейс амалга оширган авиакомпаниялар ҳозирда кунига 118 мингта рейсни амалга оширишмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг