Uzbekistan Airways 15 ноябрдан Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди.
3 сентябрдан Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари режалаштирилган.
Qanot Sharq авиакомпанияси Қарши ва Намангандан Истанбулга мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди. Намангандан парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари, Қаршидан эса пайшанба кунлари амалга оширилади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилдан Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин. Икки мамлакат авиация маъмуриятлари фуқаро авиацияси соҳасида қатор келишувларга эришди.
20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳафтада бир маротаба амалга ошириладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Тошкент — Будапешт йўналишидаги рейслар Airbus A-320 ҳаво кемасида бажарилади.
Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси Анқара-Тошкент-Анқара йўловчи йўналишини йўлга қўйди. Ўзбекистонга биринчи рейс билан 160 нафар йўловчи учиб келди.
Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди.
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испания сайёҳлик компанияларидан бири билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Бу бўйича бир неча соҳа вакиллари учун инфотур ташкиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон вакиллари Индонезиянинг Garuda Group авиакомпанияси президенти билан учрашди. Унда Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари томонидан Жакарта — Бухоро — Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновни ташкил этиш таклиф этилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан йўлга қўйилаётган Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновларда кимлар парвоз қила олиши мумкинлигига ойдинлик киритди.
Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 22 июндан 5 июль кунига қадар амалга ошириладиган чартер авиақатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг