«авиақатновлар» тегли мақолалар


Ўзбекистондаги қатор авиакомпаниялар Жанубий Кореяга парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритади
2 октябр 2024, 23:10

Ўзбекистондаги қатор авиакомпаниялар Жанубий Кореяга парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритади

Транспорт вазирлиги ва Корея авиация маъмурияти икки давлат ўртасида белгиланган авиакомпаниялар сонига чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади. Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq билан бир қаторда Air Samarkand ва юк ташувчи My Freighter ҳам Жанубий Кореяга парвоз қила олади.

Урганчдан 11 та маҳаллий ва хорижий шаҳарларга авиақатновлар йўлга қўйилади
1 март 2024, 14:41

Урганчдан 11 та маҳаллий ва хорижий шаҳарларга авиақатновлар йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилди. Шунингдек, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.

Тошкент ва Мумбай ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади
29 февраль 2024, 12:56

Тошкент ва Мумбай ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Апрель ойида Тошкент ва Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу билан ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етади.

Ўзбекистоннинг 5 та шаҳридан Туркияга авиақатновлар йўлга қўйилади
18 июнь 2023, 10:28

Ўзбекистоннинг 5 та шаҳридан Туркияга авиақатновлар йўлга қўйилади

Қарши, Термиз, Нукус, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Истанбулга янги авиақатновлар йўлга қўйилади. Шунингдек, Тошкент ва Истанбул ўртасидаги рейслар сони ҳафтасига 38 тадан 50 тага етказилади.

Ўзбекистон ва Болгария ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
18 январь 2023, 10:29

Ўзбекистон ва Болгария ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Улуғбек Азамов Болгария туризм вазири Илин Димитров билан учрашди. Томонлар икки мамлакат ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш ва тадбиркорлик субъектлари алоқаларини ўрнатиш юзасидан музокаралар олиб борди.

Намангандан Оренбургга авиақатновлар қайта тикланади
12 ноябрь 2022, 16:23

Намангандан Оренбургга авиақатновлар қайта тикланади

24 ноябридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикламоқда. Парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистон Франция билан авиақатновларни қайта тикламоқда
4 апрель 2022, 20:35

Ўзбекистон Франция билан авиақатновларни қайта тикламоқда

Орадан икки йил ўтиб Uzbekistan Airways Тошкентдан Парижга бўлган мунтазам авиарейсларни қайта тикламоқда. 29 апрелдан 10 июнга қадар қатновлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

«Аэрофлот», S7 ва Smartavia халқаро авиарейсларни бекор қилди
5 март 2022, 21:21

«Аэрофлот», S7 ва Smartavia халқаро авиарейсларни бекор қилди

Россиянинг «Аэрофлот», S7 Airlines ва Smartavia авиакомпаниялари халқаро рейслар тўхтатилганини маълум қилди. Улар бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонннинг бир қатор шаҳарларига парвозларни амалга оширар эди.

Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатди
1 декабрь 2021, 13:31

Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатди

Коронавируснинг янги «омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг халқаро авиақатновлар тўхтатилди. Мазкур давлат фуқаролари ва сўнгги 2 ҳафта ичида ушбу давлатларда бўлганлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.

Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тиклайди
25 март 2021, 19:29

Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тиклайди

Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди. Бу бўйича Россия тезкор штабининг йиғилиши ўтказилди.

Тошкент-Тбилиси-Тошкент авиақатнови тикланди
9 март 2021, 17:56

Тошкент-Тбилиси-Тошкент авиақатнови тикланди

30 мартдан бошлаб Тошкентдан Грузиянинг Тбилиси шаҳрига авиақатновлар тикланди. Парвозлар ҳафтасига икки 2 маротаба амалга оширилади.

Фарғона-Урганч мунтазам авиақатнови йўлга қўйилди
1 февраль 2021, 12:34

Фарғона-Урганч мунтазам авиақатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистонда туризм ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 ва 6 февраль кунлари Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича самолётлар қатнови амалга оширилади. 11-февралдан бошлаб ушбу парвлзлар мунтазам равишда пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистон бир қатор давлатлар билан авиақатновга қўйилган чекловни 1 мартга қадар узайтирди
29 январь 2021, 23:22

Ўзбекистон бир қатор давлатлар билан авиақатновга қўйилган чекловни 1 мартга қадар узайтирди

Ўзбекистон ва саккизта давлат — Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка ўртасидаги халқаро авиарейсларга чеклов яна бир ойга чўзилди.

Авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар карантинни ўз уйида ўташади
17 сентябрь 2020, 18:32

Авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар карантинни ўз уйида ўташади

Пандемия даврида «қизил», «сариқ» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар COVID-19 аниқланмагани ҳақидаги тест натижасини кўрсатиши ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиши шарт қилиб қўйилди. «Яшил» ҳудуд мамлакатларидан келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар тикланди
11 сентябрь 2020, 18:02

11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар тикланди

11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди. Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота — Тошкент — Олмаота рейси самолёти Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнди.

Россия билан авиақатновларни тиклаш имконияти тўғрисида — Баҳодир Юсупалиев
7 сентябрь 2020, 13:26

Россия билан авиақатновларни тиклаш имконияти тўғрисида — Баҳодир Юсупалиев

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбсоари Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, Россия билан авиақатновлар тикланиши мумкин. 5 сентябрдан кейин карантин чораларининг юмшатилишидан сўнг мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни баҳолаш учун вақт талаб этилади.

Қозоғистон 17 августдан ҳалқаро авиақатновларни қайта тикламоқда
12 август 2020, 18:13

Қозоғистон 17 августдан ҳалқаро авиақатновларни қайта тикламоқда

Қозоғистон ҳукумати 17 августдан бошлаб БАА, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россия Федерациясига халқаро рейслар тиклашга қарор қилди.

13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади
10 июль 2020, 12:15

13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади

10 июль санасидан автобуслар ҳаракати ва 13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Шунингдек, фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

Мунтазам хорижий авиақатновлар июлда тикланиши мумкин
24 июнь 2020, 12:01

Мунтазам хорижий авиақатновлар июлда тикланиши мумкин

Транспорт вазирлиги июль-август ойларида Туркия, Жанубий Корея, Хитой, БАА, Россия ва Қозоғистон давлатлари билан мунтазам парвозларни тиклаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг