Австрия ўз ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан пул тўламоқчи. «Ҳозир мамлакат қайта қуришда ўз фуқароларига муҳтож», — деди Австрия канцлери. Европадаги қатор давлатлар сингари Австрияда сурияликларга бошпана бериш жараёни тўхтатиб турилибди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Австриянинг Дикс шаҳри яқинида бортида икки нафар ўзбекистонлик талаба бўлган ўқув самолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон элчихонаси уларнинг саломатлиги хавф остида эмаслигини билдирди ва вазиятни назоратга олди.
Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Австриянинг «eee Austria» компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди. Унда Австрия ва Германия меҳнат бозорларида ишга жойлашиш учун мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини тузиш масаласи муҳокама қилинди.
Австриянинг «UniCredit Bank Austria AG» банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологиялар трансферини молиялаштириш учун 7,9 млн евро ажратди. Ушбу имтиёзли маблағлар «Bauer GmbH» компаниясининг ёмғирли суғориш учун инновацион технологияларини харид қилишга сарфланади.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида мамлакатнинг Венгриядаги дипломатик ваколатхонасини ҳам бошқаради.
Австриядан Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашни қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 минг доза «AstraZeneca» вакцинаси жўнатилди. Қайд этилишича, ушбу жўнатма Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэл Линхарт билан учрашди. Музокараларда 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Австрияда янги канцлер тайинлангани, Россия ва Боливиядаги авиаҳалокатлар, Ливаннинг деярли 24 соатга электр таъминотидан узилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Грузиянинг ўз рақамли валютасини жорий этишни режалаштираётгани, Aвстрияда ҳукмрон партия идораларида тинтувлар ўтказилгани, Хитойнинг 2025 йилга келиб Тайванни босиб олишга тўлиқ тайёр бўлиши ҳақидаги фикрлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Aвстрия канцлери ва Буюк Британия бош вазирига қарши терговлар, Германияда кейинги ҳафтадан бошлаб эмлаш паспортининг жорий этилаётгани, Фаластин-Исроил можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Хитой денгиз полициясига чет эл кемаларига ўқ отишга рухсат берилгани, Aбу-Дабида Исроил элчихонасининг очилгани, Aвстрия аҳолисининг респиратор ниқобларни тақишга мажбурлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг