«автомактаб» тегли мақолалар


ЙҲХХ сенатор сўровидан сўнг Сурхондарёдаги 14 та автомактабга лицензия берилганини маълум қилди
17 январь 2025, 18:12

ЙҲХХ сенатор сўровидан сўнг Сурхондарёдаги 14 та автомактабга лицензия берилганини маълум қилди

Аввалроқ янги талаблар сабаб Сурхондарёдаги автомактабларга лицензия берилмаётгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилганди. Масъул идора сўровга жавобан ҳозирда вилоятдаги 14 та автомактабга лицензия берилганини маълум қилди. Имтиҳон маркази эса қурилиш якунлангандан сўнг ишга тушиши айтилган.

Сурхондарёда автомактабларга лицензия бериш тўхтаб қолгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди
6 январь 2025, 14:44

Сурхондарёда автомактабларга лицензия бериш тўхтаб қолгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди

Сурхондарё вилоятида автомактабларга лицензия берилмаяпти. Автодромларга қўйилган янги талаблар сабаб номзодларни имтиҳонлардан ўтказиш ишлари тўхтатилган. Шу муносабат билан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди. Аввалроқ «Газета.uz» бу муаммо бошқа ҳудудларда ҳам бор эканини ёзганди.

Ўзбекистонда мингдан зиёд автомактаб ишламаяпти. Нега?
15 ноябрь 2024, 22:19

Ўзбекистонда мингдан зиёд автомактаб ишламаяпти. Нега?

Ўзбекистонда юзлаб, хусусан, Тошкентда ўнлаб автомактаблар неча ойдан буён ишламаяпти. Тадбиркорлар бунга имтиҳон марказларига мўлжалланган «оғир талаблар»нинг автомактабларга ҳам қўллангани сабаб бўлди, дейди. ЙҲХХ эса талабни бажарганлар бемалол ишлаётганини айтмоқда. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

Автомактаб ўқитувчилари ИИВ академиясида малака оширади
6 март 2023, 13:07

Автомактаб ўқитувчилари ИИВ академиясида малака оширади

Эндиликда автомактаб ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчилари ҳар 3 йилда Ички ишлар вазирлиги Академиясида қайта тайёрланади ва малакасини оширади. Ҳайдовчи-йўриқчилар учун малака ошириш курси 1 млн 350 минг сўм, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси 1,2 млн сўм, малака ошириш курси эса 2,1 млн сўм бўлади.

Ўзбекистонда автомактабларнинг рейтинги тузилади
6 июль 2022, 10:52

Ўзбекистонда автомактабларнинг рейтинги тузилади

1 сентябрдан барча автомактабларнинг рейтинги тузилади. Бунда битирувчиларнинг «права» учун имтиҳондаги натижалари, жарима баллари, ЙТҲ содир этганлиги, қолаверса, илмий даражага эга ўқитувчилар сони инобатга олинади. Якунда мактаблар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

Эҳтиёжманд оилаларнинг ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади
11 март 2021, 12:22

Эҳтиёжманд оилаларнинг ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади

1 апрелдан бошлаб «темир», «ёшлар» ва «аёллар» дафтарларига киритилган эҳтиёжманд оилалар ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг