Жума кунидан бошлаб 7 августга қадар пойтахтда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши муносабати билан Буюк Турон кўчаси, Мустақиллик шоҳ кўчаси ҳамда Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган йўллар автотранспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқ, 1 январдан бошлаб автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди. Ҳозирга қадар янги автомобиль харид қилинганда шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўланарди.
Қонунчилик палатасига киритилган Давлат бюджети лойиҳасига мувофиқ, 2022 йилдан эътиборан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинади. Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, автомобиль олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи ҳам ягона миқдорда — БҲМнинг 3 баравари этиб белгиланиши кутилмоқда.
1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 2 955 295 тани ташкил этмоқда.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгиланмоқда. Ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ошган автомобиллар 1 йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилади. Шу билан бирга, сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти ҳам бекор қилинади.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган 2,5 млндан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд, шулардан 93% енгил автомобиллар. Энг кўп автотранспорт воситалари Тошкент шаҳрига, энг ками эса Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.
Автотранспорт ҳаракати учун белгиланган чекловлар айрим тоифадаги транспорт воситаларига татбиқ этилмайди. Баъзи ҳолларда, махсус рухсатномасиз (стикерсиз) автотранспорт воситасининг ҳаракатига рухсат берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг