2025 йил февралидан Ўзбекистондаги барча автотураргоҳларда электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш бошланади. Шунингдек, кўп қаватли уйлар яқинида, жумладан, уларга энг яқин автотураргоҳлар яқинида максимал қуввати 22 кВт бўлган станцияларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Тошкентнинг Бобур ва Фурқат кўчаларида «ақлли» бекатлар синовдан ўтказилади. Бекатлар келаётган автобусларни кўрсатувчи табло ҳамда Wi-Fi билан жиҳозланади. Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пулли, велосипедлар учун эса бепул тўхташ жойларини синовдан ўтказилади.
Президент қарори билан Ўзбекистонда автомобилларнинг марказий вокзалларга киришига рухсат берилиш мумкин. Станциялар ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам ташкил этилади.
Сентябрь ойидан Олмаотада автотураргоҳлар учун табақалаштирилган тўлов жорий этилиши режалаштирилмоқда — нарх марказга нисбатан жойлашувга боғлиқ бўлади. Шаҳарда, шунингдек, кўчалар бўйидаги тўхташ жойлари қонунийлаштирилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши ҳудудида 1500 ўринли еттита, жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси биринчи пуллик автотураргоҳларни жойлаштириш бўйича режаларини эълон қилди. 10 та марказий кўчада 57 та паркомат ўрнатган ҳолда 2251 та тўхташ жойи ташкил этилади. Шунингдек, 2 та эвакуатор ва 2 та қоидаларни назорат қилувчи электрон тизим (паркон) харид қилинади.
Тартибсиз автотураргоҳларга қарши курашиш мақсадида ноябрдан Тошкентда пулли тўхташ жойларини жорий этиш режалаштирилганди. Шу каби чоралар дунёнинг турли шаҳарларида ҳайдовчилар қаршилигига дуч келган. «Газета.uz» учта шаҳар — Оклахома-Сити, Москва ва Олмаота тажрибаси ҳақида сўзлаб беради.
2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойи ташкил этилади. Шундан 10 тасини 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Пойтахт ҳокимияти Тошкент аэропортига туташ ҳудудларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади. Компания раҳбари Раъно Жўраева аввалроқ, бу аэропорт вокзалолди майдонда ўз лойиҳаси ва режасини амалга ошириш учун зарурлигини таъкидлаганди.
2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади. Шунингдек, кейинги йилнинг 1 июлига қадар 7 та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари ташкиллаштирилади.
Давлат солиқ қўмитаси вакили жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлашини маълум қилди. Унинг айтишича, тураргоҳ учун алоҳида кадастр ҳужжати ҳам расмийлаштирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг