Ўзбекистонда турар жой биноларини лойиҳалаш ва қуришда ерусти ёки ерости тўхташ жойлари ташкил этишни мажбурий қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, уй-жойларни базальт материаллари билан қоплаш ва углерод оксиди сигнализатори билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
2024 йилда Тошкентда ҳар бири 729 ўринли камида 4 та етти қаватли автотураргоҳ қурилади. Жой нархини автомобилнинг зарарли чиқиндилари даражасидан келиб чиқиб аниқлаш режалаштирилган. Шунингдек, 2022 йилдан бери муҳокама қилинаётган пуллик тўхташ жойлари қуришни бошлаш ҳам кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг